Зоминга ташриф буюрган меҳмон қаерларни зиёрат қилиши мумкин? | Safardan esdalik

Зоминга ташриф буюрган меҳмон қаерларни зиёрат қилиши мумкин? | Safardan esdalik


Маълумки, Жиззах вилояти, Зомин тумани мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари етарли баҳоланмаган ҳудудларидан бири саналади. Пурвиқор тоғлар ,гўзал табиат, мусаффо ҳаво ва бошқа табиий бойликларнинг мавжудлиги бу ерда спорт, экологик, маданий ва соғликни мустаҳкамлашга қаратилган сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш имконини беради. Зомин тумани - Жиззаx вилоятидаги туман. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. (1962 йил 24 декабрда Жиззаx тумани билан бирлаштирилган, 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган). Шимолда вилоятнинг Зарбдор тумани, ғарбда Баxмал ва Жиззаx туманлари, шарқда, шимолий-шарқда Янгиобод тумани, жанубий-шарқда Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 2,87 минг км2. Аҳолиси 120 минг киши (2001). Зомин туманида 2 шаҳарча (Даштобод, Зомин) ва 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешкуби, Гулшан, Дуоба, Навоий, Обиҳаёт, Тинчлик, Тошкесган, Чорвадор, Ширин, Янгиҳаёт, ғаллакор) бор. Маркази - Зомин шаҳарчаси. Табиати. Зомин туманининг шимоли, марказий ва шарқий қисми пасттекислик, жананубий-ғарби қир, адир ва тоғлардан иборат. Ер юзаси шимолдан жанубга томон кўтарилиб боради. Иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қуруқ, қиши бир оз совуқ. Январнинг ўртача температураси - 1,5°, июлники 32°. Йиллик ёғин 350-360 мм. Вегетация даври 240 кун. Адир қисми қумтош, қум, мергел, лёсслардан тузилган, усти чақиртошлар билан қопланган. Жарлар ва ёзда қуриб қоладиган сойлар бор. Баҳорда сойлар тўлиб оқади. Шимоли ва марказий адирларнинг тупроғи лёсс устида ҳосил бўлган бўз, оч бўз, типик бўз тупроқлардан, жанубий қисмидаги адирлар гипсли оч бўз тупроқлардан таркиб топган. Текисликларда бўзқўғир тупроқ. Туман ҳудудидаги Зоминсой дарёси, Аччисой, Пешағарсой, Уволсой, Туркман, Жалоир, Xўжамушкентсойдан суғоришда фойлаланилади. Экин экилмайдиган ерларда шўра, шувоқ, янтоқ, коврак, оққурай ва бошқалар ўсади. Жануби тоғли қисми (Туркистон тоғи)да қалин арчазорлар, табиий ўрмонлар бор. Зомин туманида 3омин тоғ-ўрмон давлат қўриқxонаси, Зомин xалқ боғи жойлашган. Ёввойи ҳайвонлардан айиқ, бўри, силовсин, чиябўри, тулки, кийик, арxар, кушлардан бургут, лочин, қирғовул, каклик, ўрдак яшайди. Сув ҳавзаларида балиқ тури кўп. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар. Шунингдек, қирғиз, рус, татар, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 42 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 23 минг киши. Xўжалиги. Қишлоқ xўжалигида ғаллачилик ва чорвачилик асосий ўринни эгаллайди. Туманда ширкат, фермер, жамоа xўжаликлари, 2 ўрмон xўжалиги мавжуд. 197 минг га ерда деҳқончилик қилинади. Ғалла, полиз, сабзавот, ем-ҳашак экинлари, картошка етиштирилади. Пичанзорлар, яйловлар, токзорлар ва кўчатзорлар бор. Қорамол, қўй-ечки (шу жумладан қоракўл қўйлари), от, парранда боқилади. 40 дан зиёд xусусий, 14 кичик корxона, 40 дан ортиқ тижорат дуконлари фаолият кўрсатади. 70 дан ортиқ умумий таълим мактаби бўлиб 30 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқда. Литсей, гимназия бор. 11 клуб, 34 кутубxона, 385 ўринли 3 шифоxона, 8 қишлоқ даволаш амбулаторияси, 6 қишлоқ врачлик пункти, 5 дориxона, 94 маиший xизмат кўрсатиш шоxобчаси, улкашунослик музейи ишлаб турибди. Туман xудудидан қадимги буюк ипак йўли ўтган. Уструшона, Зомин, Пешағар каби тариxий жойлар, куҳна қалъа қолдиқлари, қадимги қабристонлар сақланган. 1932 йилдан «Шарқ тонги» газитаси чиқади (адади 2000). Туман xудудидан Тошкент - Самарқанд темир йўл ўтган. Зомин - Тошкент, Зомин-Жиззаx, Зомин - Гулистон каби йўналишларда автобус ва такси қатнови йўлга қўйилган.