Феврал ойида рақамли телеканалларда вақтинча тўхталишлар кузатилиши мумкин

Феврал ойида рақамли телеканалларда вақтинча тўхталишлар кузатилиши мумкин

«РРТМ» ДУКнинг телерадиоэшиттириш техник воситаларининг узлуксиз ва соз ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг феврал ойида республиканинг барча ҳудудларида рақамли узатгич қурилмаларда режали профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Шу муносабат билан баъзи телеканалларнинг вақтинча тўхталишлари кузатилиши мумкин, жумладан:

  • 1-5, 8-10 феврал кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача – давлат телеканаллари;
  • 15-19 феврал кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача – маҳаллий, нодавлат ва тижорат Uzdigital телеканаллари.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

«РРТМ» ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.