Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Жиззахлик автопойгачилар чемпионат пешқадами

Жиззахлик автопойгачилар чемпионат пешқадами

Cана : 15-03-2017   /   Спорт, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 1007

"Наврўзбулоқ” пойгагоҳи ўтган шанба ва якшанба кунлари одамлар билан гавжум бўлди. Қир-адирлар бағрини соғинган одамлар эрта тонгданоқ автопойга мусобақаларига шошилдилар. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда Наврўз байрамига бағишлаб автопойга бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқич мусобақалари минг-минглаб жиззахликлар, меҳмонлар ва автопойга ишқибозларига завқ-шавқ бағишлади.

Автомобиль спорти ишқибозлари "А-7” ва "А-8” синфига мансуб автомобиллар пойгачилари баҳсларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар. "А-8” синфига мансуб автомобиллар пойгасида жиззахлик пойгачиларнинг қўли баланд келди. Спортчиларимиз Умид Соатов, Сарвар Тожиқулов ва Фурқат Ахрорқуловлар очколар бўйича рақибларига имконият бермай, учта олдинги ўринларни эгаллашди.

"А-7” синфига мансуб автомобиллар пойгасида ҳам жиззахлик икки нафар спортчимиз пешқадамлар сафида бўлди. Мазкур беллашувларда Тимур Нарзиқулов биринчи ўринни забт этди. Бекзод Мухиддинов эса иккинчи бўлди. Тошкентлик Зафар Зокировга учин ўрин насиб этди.

Мусобақанинг энг кескин ва муросасиз беллашувлари "Багги” русумидаги спорт автомобиллари пойгачилари ўртасида  бўлиб ўтди. Пойгаларда 20 тадан зиёд спорт автомобилининг қатнашганиёқ спортчилар ўртасидаги баҳснинг нақадар кескин бўлганлигидан далолатдир. Ушбу беллашувда жиззахлик автопойгачи Ғайрат Одиловга тенг келадиган спортчи топилмади. Пойгада наманганлик Мухаммад Кукибаев иккинчи бўлиб маррага етиб келди. Яна бир жиззахлик пойгачи Элёр Муллажонов унинг ортидан марра чизиғини босиб ўтди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "Нексия” русумидаги автомобилларни бошқарган пойгачилар беллашувида Жизах вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси Бекзод Одилов билан  тошкентлик Игорь Газиянц  ўртасида муросасиз кураш бир неча йиллардан буён давом этиб келаяпти. Икки тажрибали спортчи бу сафар ҳам мухлислар эътиборини қозонишди.Улар ўз автомобилларини маҳорат билан бошқариб, ишқибозлар олқишига сазовор бўлдилар. Ушбу баҳсда  Бекзоднинг қўли баланд келди. Наманганлик Элдор Ишматов  пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Умумжамоа ҳисобида 387 очко жамғарган  Жиззах вилояти жамоаси биринчи, 248 очко тўплаган Наманган вилояти жамоаси  иккинчи ва Тошкент шаҳри спортчилари  246 очко билан учинчи ўринларни эгалладилар.

Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган ғолибларга эсталик совғалари топширилди.  Чемпионатнинг якуний финал босқичи жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!