Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Футболка билан кифояланган Роналду ва Мертенснинг қаҳрамонлиги – Италияда тур воқеалари

Футболка билан кифояланган Роналду ва Мертенснинг қаҳрамонлиги – Италияда тур воқеалари

Cана : 05-11-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 59

 

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 11-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар  юз берди.

«ЮВЕНТУС»НИНГ МУРАККАБ ҒАЛАБАСИ, РОНАЛДУДАН ГОЛЛИ УЗАТМА

«Ювентус» ўз майдонида «Кальяри» билан беллашиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Туринликлар 1-дақиқадаёқ Дибала голи эвазига ҳисобни очишди. Шундан сўнг, ўйин голларга бой ўтадигандек кўринди. Бироқ, «Кальяри» нафақат рақиб босимига дош берди, балки ҳисобни ҳам тенглаштирди. 36-дақиқада Жоао Педро қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади. Аммо, мувозанат танаффусгача сақланиб турмади. Орадан 2 дақиқа ўтгач, Брадарич ўз дарвозасини ишғол қилди, натижада «Ювентус» яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим асабий тарзда ўтди. Мезбонлар фақат унинг охирги дақиқаларида ўйин тақдирини ҳал қилишди. Роналду оширган тўпни Куадрадо яқин масофадан дарвозага йўллади. Бу португалиялик футболчининг чемпионатдаги 5-голли узатмаси бўлди.

Ўйиндан сўнг, «Ювентус» устози Массимилиано Аллегри ғалабага қуйидагича изоҳ берди: «Биз яхшироқ ҳимояланишимиз керак, чунки кўп гол ўтказиб юбормоқдамиз. 85-дақиқада гол ўтказиб юборишимизга сал қолди, натижада дуранг бўлиши ҳам мумкин эди. Биз бундай сусткашликка йўл қўймаслигимиз шарт. Ҳатто, илк голдан кейин ҳам ўйин суратини оширмадик. Ҳар доим 2-3та гол уришимизни тахмин қилиш қийин».

Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 31 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Ювентус – Кальяри 3:1 (2:1, 1:0)
3 ноябрь, «Альянц Стэдиум» 
Голлар: 1:0 – 1 Дибала, 1:1 – 36 Жоао Педро, 2:1 – 38, автогол Брадарич, 3:1 – 87 Куадрадо. 
Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу, Бонуччи, Бенатия, Де Шильо, Бентанкур, Пьянич (Алекс Сандро, 70), Матюиди (Бардзальи, 83), Дуглас Коста (Куадрадо, 46), Дибала, Роналду.
Кальяри – Краньо, Срна, Чеппителли, Пизакане, Падоин (Сау, 80), Ионицэ (Фараго, 67), Брадарич (Чигарини, 56), Барелла, Кастро, Жоао Педро, Паволетти.
Огоҳлантиришлар: Брадарич (32), Паволетти (49), Пизакане (63), Матюиди (75).

«ИНТЕР» «ЮВЕНТУС»НИНГ АСОСИЙ ТАЪҚИБЧИСИГА АЙЛАНМОҚДА

«Интер» ўз майдонида «Женоа» билан беллашди ва йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миланликлар ҳужумда ва ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилиб, ишончли ютуққа эришдилар. Ўйинда Жоау Мариу 1та гол уриб, 3та голли узатмани амалга оширди ва ҳақиқий қаҳрамонга айланди. 

Бу «Интер»нинг қаторасига 7-ғалабаси бўлди. Бу натижадан сўнг, «нерадзурри» 25 очко билан 2-ўринга чиқиб олди ва «Ювентус»нинг яқин таъқибчисига айланди.

Ўйиндан сўнг, «Интер» устози Лучано Спаллетти ғалабага қуйидагича изоҳ берди: «Биз ҳар бир ўйинни нолдан бошлашимиз керак, акс ҳолда ҳеч нарсага эришолмаймиз. Жамоанинг иштиёқи баланд ва тўғри эди. Энг ёқимлиси – 70 минг мухлис ғалабамиздан хурсанд бўлди. Футбол жуда ўзгариб кетди. Тўпни назорат қилиш – асосий жиҳатга айланиб бормоқда».

Интер – Женоа 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 14 Гальярдини, 2:0 – 16 Политано, 3:0 – 49 Гальярдини, 4:0 – 90 Жоау Мариу, 5:0 – 90+4 Наингголан. 

МЕРТЕНСНИНГ ҲЕТ-ТРИГИ «НАПОЛИ»ГА ЙИРИК ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ

«Наполи» ўз майдонида «Эмполи» билан беллашди ва 5:1 ҳисобидаги осон ғалабани қўлга киритди. Неаполликлар рақибдан ҳар томонлама устун эканлигини майдонда намойиш қила олишди. Бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс ўйинда учта гол уриб, 1та голли узатмани амалга оширди ва ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Бундан ташқари, у А Серияда урган голлари сонини 74тага етказиб, ватандоши Луис Оливейрадан (72) ўзиб кетиб, Италия чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул бельгияликка айланди.

Бу натижадан сўнг, «Наполи» 25 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Ўйиндан кейин Дрис Мертенс жамоасининг йирик ғалабасига қуйидагича изоҳ берди: «Наполи» жуда яхши ўйнаяпти, буни кўряпсиз. Бизда кўплаб иқтидорли футболчилар бор ва ҳаммамиз биргаликда юксалишда давом этмоқчимиз. Мен ҳар бир ўйинда майдонга тушишни истайман. Ғалаба ва голларга чанқоқман. «Рома»га (1:1) қарши баҳсда 2-бўлимда захирадан тушдим, албатта бундан норози эдим. Ўйиндан кейин интервью беришга тайёр эмасдим. Аммо, бош мураббий Карло Анчелотти билан суҳбатлашиб, барча тушунмовчиликка барҳам бердик».  

Наполи – Эмполи 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 9 Инсинье, 2:0 – 38 Мертенс, 2:1 – 58 Капуто, 3:1 – 64 Мертенс, 4:1 – 90 Милик, 5:1 – 90+3 Мертенс. 

«МИЛАН» ҒАЛАБАЛИ СЕРИЯСИНИ ДАВОМ ЭТТИРИБ, КУЧЛИ ТЎРТЛИКДА ҚОЛДИ

«Милан» сафарда «Удинезе» билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун бир қанча вазиятлар бўлди. Аммо мухлислар голни ўйин сўнгида кўришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчисида «Милан» рақибни қарши ҳужумда ушлади ва Романьоли жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди. Бу «Милан»нинг қаторасига учинчи ғалабаси бўлди. Бундан ташқари, жамоа сўнгги 17та ўйинда илк маротаба ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Бу натижадан сўнг, «Милан» 21 очко билан кучли тўртликдаги ўрнини сақлаб қолди.

Ўйиндан сўнг «россонери» устози Женнаро Гаттузо ғалабага қуйидагича изоҳ берди: «Бизда жароҳат олганлар кўп эди. «Удинезе» – жисмонан кучли, ҳужумкор ва хавфли рақиб. Менга йигитларнинг жонкуярлиги ёқди. Қаторасига учинчи ғалаба? Бу ҳеч нарсани англатмайди, ишлаш керак ва олдинга интилиш лозим. Бу ғалабалар елкамиздаги тоғни ағдариб ташлашга ёрдам беради холос».

Удинезе – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90+6 Романьоли. 
Четлатиш: Нюйтинк (90, Удинезе).

А СЕРИЯ 11-ТУР НАТИЖАЛАРИ

2 ноябрь
Наполи – Эмполи 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 9 Инсинье, 2:0 – 38 Мертенс, 2:1 – 58 Капуто, 3:1 – 64 Мертенс, 4:1 – 90 Милик, 5:1 – 90+3 Мертенс. 

3 ноябрь
Интер – Женоа 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 14 Гальярдини, 2:0 – 16 Политано, 3:0 – 49 Гальярдини, 4:0 – 90 Жоау Мариу, 5:0 – 90+4 Наингголан. 

Фиорентина – Рома 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 32, пенальти Верету, 1:1 – 85 Флоренци. 

Ювентус – Кальяри 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 1 Дибала, 1:1 – 36 Жоао Педро, 2:1 – 38, автогол Брадарич, 3:1 – 87 Куадрадо. 

Болонья – Аталанта 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 3 Мбайе, 1:1 – 57 Манчини, 1:2 – 70 Сапата. 

Удинезе – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90+6 Романьоли. 
Четлатиш: Нюйтинк (90, Удинезе).

Кьево – Сассуоло 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 42 Ди Франческо, 0:2 – 90, автогол Джаккерини. 
Четлатиш: Танасиевич (88, Кьево).

Сампдория – Торино 1:4 (0:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 12 Белотти, 0:2 – 43, пенальти Белотти, 0:3 – 56 Яго Фальке, 1:3 – 65 Куальярелла, 1:4 – 78 Иццо. 

Парма – Фрозиноне 0:0 
Четлатиш: Штулац (61, Парма).

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
9 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа)
8 - Чиро Иммобиле (Лацио, 1 пен)
7 - Криштиану Роналду (Ювентус, 1), Лоренцо Инсинье (Наполи), Дрис Мертенс (Наполи, 1)
6 - Мауро Икарди (Интер, 1)

А СЕРИЯ 11-ТУР РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

А СЕРИЯ 12-ТУР ЎЙИНЛАРИ
9 ноябрь
Фрозиноне - Фиорентина
10 ноябрь
Торино - Парма
СПАЛ - Кальяри
Женоа - Наполи
11 ноябрь
Аталанта - Интер
Кьево - Болонья
Рома - Сампдория
Эмполи - Удинезе
Сассуоло - Лацио
Милан – Ювентус

РОНАЛДУГА 400-РАҚАМЛИ ФУТБОЛКА ТОПШИРИЛДИ

«Ювентус» президенти Андреа Аньелли ҳужумчи Криштиану Роналдуга 400-рақамли футболкани топширди.

Шу тариқа клуб португалиялик тўпурарни юбилей марра билан табриклади. Аввалроқ, Роналду Европанинг топ-5 чемпионатларида биринчи бўлиб 400та гол урган эди. Футболчи бу голларни «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» сафида урган. 

СИРИГУ - ТОП-5 ЧЕМПИОНАТЛАРИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОНИ

«Торино» дарвозабони Сальваторе Сиригу «Сампдория»га (4:1) қарши ўйинда пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Футболчи 65-дақиқада Фабио Квальярелланинг «нуқта»дан йўллаган зарбасини голга айланишига йўл қўймади.

Сиригу 2018 йил давомида ўз дарвозаси томон белгиланган 5та пенальтидан 4тасини қайтара олган. Бу кўрсаткич бўйича у топ-5 лигаларда етакчилик қилмоқда.

«ЮВЕНТУС» ЎЗ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ЯХШИ СТАРТНИ ҚАЙД ЭТДИ

«Ювентус» А Сериянинг илк 11та турида 10 марта ғалаба қозонди ва 1 марта дуранг ўйнади.

Opta хабарига кўра, бу клуб тарихидаги энг яхши стартдир. Айни пайтда жамоа энг яқин таъқибчилари «Интер» ва «Наполи»ни 6 очко ортда қолдирмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!