Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Месси қайтмоқда. ЕЧЛ ўйинлари анонси

Месси қайтмоқда. ЕЧЛ ўйинлари анонси

Cана : 06-11-2018   /   Спорт   /   кўрилди: 54

Месси қайтмоқда. ЕЧЛ ўйинлари анонси

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3 ва 4-тур учрашувлари плей-офф босқичининг ўзгинаси. Жамоалар икки ҳафта ичида икки учрашув ўтказишади. Сафар ўйинида ютқазган жамоа ўз майдонида реванш олиши мумкин бўлади. Бу ўйинлар кўп жиҳатдан ЕЧЛнинг баҳорги ўйинларида қайси жамоалар қатнашишини ҳал қилиб беради. Сешанба оқшомида бизни қандай интригалар кутмоқда. Қуйида шулар ҳақида сўз юритилади.

Лео Миланда қайтишни амалга оширадими?

Фото: David Ramos/Getty Images

B гуруҳи
«Интер» – «Барселона»

6 ноябрь. Милан. «Жузеппе Меацца» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь куни соат 01.00 (Матч Футбол 1).
Йўқотишлар: Фермален (жароҳат), Месси, Умтити (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Марчиняк (Польша)

Лионель Месси 20 октябрь куни «Севилья»га қарши ўйинда ўнг қўлидан жароҳат олиб, майдонни тарк этганида у кейинги 3 ҳафта мобайнида майдонга туша олмаслиги айтилганди. У шундан бери жамоасининг 4та ўйинини, жумладан «Реал»га қарши эл-класико баҳсини ҳамда, ЕЧЛ 3-тури доирасида «Интер»га қарши Барселонада кечган биринчи ўйинни ўтказиб юборди. Бу ўйинларда каталонияликлар ишончли тарзда ғалаба қозонишди - «Интер» 2:0 ҳисобида, «Реал» эса 5:1 ҳисобида мағлуб этилди. Кўк-анорранглилар бу 4 ўйинда битта ҳам очко йўқотишгани йўқ, бу ўйинларни жамоа етакчиси қўли боғлиқ ҳолда трибунада ўтириб кузатди. Аргентиналик футболчи ўтган ҳафта охирида машғулотларга қайтди, шу кунларда унинг Миландаги ўйинда майдонга тушиш-тушмаслиги муҳокама қилинмоқда. 

Айни вақтда тушунмовчилик пайдо бўлган. Хабарларда Месси мураббийга босим ўтказиб, ўзини «Интер»га қарши ўйин қайдномасига киритишга эришгани ҳақида айтилди. 5 ноябрь куни эса «Барселона»нинг твиттердаги саҳифасида бўлажак ўйин учун заявка эълон қилинди - унда Месси йўқ эди. Месси жамоа билан Италияга йўл олган, аммо шифокорлар унинг ўйнашига рухсат беришмаяпти.

Вальверде асосий таркибда Мессини туширмаслиги мумкин, аммо у иккинчи бўлимда, воқеалар ривожига қараб, жамоага ёрдам бериши кутилади.

«Тоттенҳэм» – ПСВ
6 ноябрь. Лондон. «Уэмбли» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь, соат 01:00 (Матч Арена).
Йўқотишлар: Ваньяма, Дайер, Фертонген (барчаси – жароҳатда.), Ллорис (дисквалификация), Дембеле, Роуз (иккиси – сўроқ остида) – Томас (жароҳат)
Ҳакам: Кружляк (Словакия)

Икки ҳафта муқаддам Эйндховендаги ўйинда 87-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берган «шпорлар» гуруҳдан чиқиш имкониятини максимал даражада пасайтириб юборган. Энди Маурисио Почеттино жамоаси қолган уч ўйинда ҳам максимал очко олиши талаб этилади. Қолаверса, гуруҳдаги иккинчи ўринда «Тоттенҳэм»ни 5 очкога ортда қолдираётган «Интер» очко йўқотиши талаб этилади. ПСВ жамоасининг имкониятлари эса янада пастроқ, бу жамоанинг баҳорги ўйинларга, ҳеч бўлмаганда Европа Лигасига йўл олиш-олмаслиги масаласи «Уэмбли»да кечадиган ўйинда ҳал бўлади.

Анри илк ғалабасига эришиши мумкинми?

Фото: Твиттер / @AS_Monaco

А гуруҳи
«Монако» – «Брюгге»

6 ноябрь. Монако. «Луи II» стадиони. Тошкент вақти билан соа 22.55 (Матч ТВ).
Йўқотишлар: Ахолу, Ндорам, Пеллегри, Рони Лопеш, Субашич, Головин (барчаси – жароҳатда), Йоветич, Сидибе (иккиси – сўроқ остида) – Фоссен (жароҳат), Гренефелд (сўроқ остида)
Ҳакам: Артур Диаш (Португалия)

Леонарду Жардимнинг ишдан бўшатилиши ва Тьерри Анрининг «Монако» бош мураббийи лавозимига таклиф этилиши жамоани инқироздан қутқара олмаяпти. Монегаскликлар жамоаси август ойи бошидан буён ғалаба нелигини билмаяпти. Португалиялик мутахассис даврида жамоа 10 учрашувдан иборат ғалабасиз серия қайд этганди, Анри билан бу серияга яна 4 ўйин қўшилди. «Брюгге»га қарши ўйин Анри учун илк муваффақиятга эришишида қулай имкон бўлиши мумкин. Лекин жамоа таркибининг қарийб ярми жароҳатлар туфайли таркибдан четда қолган.

«Атлетико» – «Боруссия» Д
6 ноябрь. Мадрид. «Ваньда Метрополитано». Тошкент вақти билан 7 ноябрь куни соат 01:00 (Матч Игра).
Йўқотишлар: Годин, Диего Коста, Коке, Хименес (барчаси – сўроқ остида) – Кагава, Шмельцер, Аканжи (барчаси – жароҳатда), Диалло, Пишчек, Тольян (барчаси – сўроқ остида)
Ҳакам: Орсато (Италия)

Дортмундликлар делегацияси Мадриддаги илк дақиқаларданоқ ёқимсиз лаҳзаларни бошдан кечиришди - «Боруссия» самолёти Испания пойтахтидаги аэропортга ярим соат кечикиб қўнди, бошқа лайнер учиш-қўниш полосасини банд этгани учун футболчилар минган самолёт аэропорт устида учиб юришга мажбур бўлди. Барчаси яхши тугади - 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳда етакчилик қилаётган жамоа муваффақиятли қўнишни амалга оширди ва меҳмонхонага йўл олди.

Бу жамоага қарши биринчи ўйинда «матрасчилар» йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлишганди. Бу Диего Симеоне жамоага келганидан буён кузатилган энг йирик мағлубият бўлди. Энди мадридликлар реваншга тайёрланишмоқда. Аммо бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди - Люсен Фавр жамоаси бу мавсумда ҳали ҳеч бир ўйинда мағлуб бўлмаган - 12 ғалаба ва 3 дуранг.

Буффоннинг Италияга қайтиши

Фото: Твиттер / @AS_Monaco

С гуруҳи
«Наполи» – «ПСЖ»

6 ноябрь. Неаполь. «Сан-Паоло» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь соат 01:00 (Матч Футбол 2).
Йўқотишлар: Верди, Кирикеш, Юнес (барчаси – жароҳатда) – Дани Алвес, Курзава (иккиси – жароҳатда), Кавани, Хесе (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Куйперс (Нидерландия)

Ички чемпионатдаги рақибларини истаган кўйига солаётган парижликлар жамоаси 12 учрашувда 12 ғалабага эришишган - тўплар нисбати эса 41:7. Турнир жадвалида энг яқин таъқибчисини 11 очкога ортда қолдириб кетган «ПСЖ» Чемпионлар лигасида 3 ўйинда фақат 4 очко олган ҳолда гуруҳда учинчи ўринда жойлашган. Ўтган турда Парижда ўтган ўйинда 90-дақиқада Ди Мария томонидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган Томас Тухель жамоаси Неаполда гуруҳдаги иккинчи ўрин учун жанг қилишига тўғри келади. Бу ўйинда Мбаппе ва Неймар ёнига Эдинсон Кавани ҳам қайтиши кутилмоқда.

«ПСЖ» билан бирга Италияга жамоа дарвозабони Жанлуижжи Буффон ҳам ташриф буюрган. «Ювентус»даги 17 мавсумидан кейин шу йил ёзида Франция пойтахтига йўл олган фахрий дарвозабон Неаполдаги ўйинда янги жамоаси сафида ЕЧЛдаги дебютини амалга ошириши мумкин.

«Црвена Звезда» – «Ливерпуль»
6 ноябрь. Белград. «Райко Митич» стадиони. Тошкент вақти билан 22.55 (Матч Футбол 1).
Йўқотишлар: Бабич (сўроқ остида) – Окслейд-Чемберлен, Хендерсон (иккиси – жароҳатда), Шақири (мураббий қарорига боғлиқ), Кейта, Ловрен (иккиси – сўроқ остида)
Ҳакам: Матеу Лаос (Испания)

Англия чемпионатида мағлубиятсиз серия қайд этаётган «Ливерпуль» халқаро майдонда ҳам яхши иштирок этмоқда. Неаполда мағлубиятга учраган бўлсада, Юрген Клопп жамоаси гуруҳда пешқадам. Бугун гуруҳ аутсайдери «Црвена Звезда»га қарши ўйинда ғалаба қозониш орқали очколари сонини 9тага етказиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда. Мерсисайдликлар навбатдаги йирик ғалабага тайёрланмоқда, Муҳаммад Салоҳ ҳам, Садио Мане ҳам, Роберто Фирминьо ҳам 4-тур ўйинида майдонда бўлишади. «Црвена Звезда» эса катта эҳтимол билан, бу турдан кейин кейинги босқичга чиқишдан расман умид узади.

«Локомотив»нинг охирги имкони

Фото: Дмитрий Голубович, «Чемпионат»

D гуруҳи
«Порту» – «Локомотив»
6 ноябрь. Порту. «Драгау» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь куни соат 01:00 (Матч ТВ).
Йўқотишлар: Абубакар (жароҳат), Отавиу, Эрнани (иккиси – сўроқ остида) – Коломейцев (жароҳат), Кверквелия (дисквалификация), Рибус, Смолов, Чорлука (барчаси – сўроқ остида)
Ҳакам: Масса (Италия).

«Шальке» – «Галатасарой»
6 ноябрь. Гельзенкирхен. «Фельтинс Арена» стадиони. Тошкент вақти билан 7 ноябрь куни соат 01:00 (Матч Футбол 3).
Йўқотишлар: Мендил, Тойхерт (иккиси – жароҳатда), Бенталеб, Очипка, Ритер, Ферманн (барчаси – сўроқ остида) – Акбаба (жароҳат), Нагатомо, Фернанду (иккиси – жароҳатда)
Ҳакам: Коллам (Шотландия)

Россиянинг амалдаги чемпиони «Локомотив» 3-турда «Порту»дан мағлубиятдан кейин ички чемпионатда қаторасига 5 ўйинда ғалаба қозонди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Москваликлар жамоаси охирги 3 ўйинда рақиблар дарвозасига 10та гол уришди. Айни вақтда жамоада ака-ука Миранчуклар юқори спорт формасини намойиш этишмоқда, жамоанинг ўтган мавсумдаги тўпурари Жефферсон Фарфан ҳам сафга қайтган, Мануэл Фернандеш ҳам спорт формасини тиклаб олган.

3 турдан кейин Юрий Сёмин жамоасида 0 очко бор, «Драгау»даги ўйин москваликлар жамоаси учун охирги имкон бўлиши мумкин. Жамоа кейинги 3 ўйинда 9 очко тўпласа, гуруҳдан чиқиши мумкин. «Локомотив» ҳатто 6 очко билан гуруҳдан чиқиши мумкин бўлади, худди 2015-16 йилги мавсумда «Рома» билан бўлгани каби. Бунинг учун «Шальке» ва «Галатасарой» ҳам 6тадан ортиқ очко олмаслиги талаб этилади.

«Порту» Москвада ҳам, «Шальке» ва «Галатасарой»га қарши ўйинларда ҳам гол ўтказган, айтиш мумкинки, тўртинчи ўйинда ҳам уларга гол уриш қийин бўлмайди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!