ДХА 27 февраль куни "маҳаллабай" тизимда сайёр хизмат кўрсатади

ДХА 27 февраль куни "маҳаллабай" тизимда сайёр хизмат кўрсатади

 Вилоятимиз аҳолиси диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилган “маҳаллабай” тизимда ишни ташкил этиш йўналишида  Жиззах вилоятида аҳолини давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни  соат 9:00дан вилоятимизнинг чекка ва олис ҳудудларида яшовчи юртдошларимиз учун махсус жиҳозланган автобус ва “Дамас” автомашиналарида ДХМ ва ФҲДЁ бўлими ходимлари сайёр мобиль давлат хизматларини кўрсатиш белгиланган. 

Сайёр хизматлар  ўтказиладиган кун ва манзиллари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Агар саволларингиз бўлса, яшайдиган туманингиз масъулларининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси