Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида бўш (вакант) лавозимлар:

  1. Зарбдор тумани ДХМ бўлим бошлиғи;

  Фаолият йўналиши:

  • “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш
    ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;
  • давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;
  • тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;

  • иш ҳафтаси давомида белгиланган тартибда Давлат хизматлари маркази ахборот–коммуникация тизими, шунингдек, компьютер қурилмаларининг танаффузсиз ишлашини таъминлаш;
  • Давлат хизматлари маркази ходимларини давлат хизматлари ҳақидаги маълумотларни олиш учун давлат органларининг расмий сайтларидаги зарур ахборотлар билан таништириш;
  • аризачилар томонидан навбатни кутишлари учун навбатни бошқариш электрон тизимининг узлуксиз ишлашини ташкил қилиш.

 Бўлим бошлиғи:

  • “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;
  • давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;
  • тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;
  • Давлат хизматлари маркази директорига аниқланган қонунбузарликлар, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қонун ҳужжатлари бузилишларининг белгилари, уларга имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни киритиш;
  • рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритишни ташкиллаштириш;
  • Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларини томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат олиб боришни ташкиллаштириш;
  • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирларни амалга ошириш.

 Расмий талаблар:

  • олий ҳуқуқшунослик маълумоти (айрим ҳолларда бошқа маълумотга эга бўлган мутахассислар олиниши мумкин) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши;
  • мутахассислиги бўйича давлат бошқарув органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамда бошқа ваколатли давлат идораларида икки йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

 Туман (шаҳар) ФҲДЁ органларида бўш (вакант) лавозимлар:

  1. Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими мудир (а);
  2. Ғаллаорол туман ФҲДЁ бўлими мудир (а);
  3. Зафаробод туман ФҲДЁ бўлими мудир (а);
  4. Пахтакор туман ФҲДЁ бўлими мудир (а).

 Фаолият йўналиши:

  • жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритиш;
  • фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлаш;
  • фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар бериш.

 Мудир(а):

  • ФҲДЁ бўлимига юклатилган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;
  • ФҲДЁ бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • ФҲДЁ бўлимида меҳнат ва ижро интизомини назоратини олиб бориш;
  • никоҳни қайд этишда узрли сабаблар бўлганда, аризачиларнинг илтимосларига кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатни қисқартириш;
  • ФҲДЁ бўлимидаги қайд этиш дафтарлари ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши рўйхатга олиниши ва лозим даражада сақланиши, шунингдек қатъий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар ҳисобини юритади ва уларнинг сақланиши ҳамда сарфланишини таъминлаш;
  • гербли гувоҳномаларни олишда шахсан текшириб қабул қилиб олиш, сақлаш ва қонуний сарфланиши учун масъул ҳисобланади.

Расмий талаблар:

  • мудира лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити, иш ҳақи ва қўшимча афзалликлар:

  • Барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
  • муносиб иш ҳақи 3-4 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
  • идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд;
  • замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
  • давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзили:

  • номзодлар 2021 йил 18 май кунига қадар белгиланган танловда иштирок этиш учун ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини jizzax@davxizmat.uz электрон почтасига юборишлари ёки Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасига мурожаат қилишлари лозим.
  • Алоқа рақамлари: +99872-221-50-50; +99872-226-00-46.

 Изоҳ: маълумотнома (объективкада) кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига номзоднинг ўзи шахсан жавобгардир;

 Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.