DataLife Engine > Спорт > Ҳабиб Нурмагомедов вазн тоифасини ўзгартирадими? Спортчининг ўзи бунга жавоб берди

Ҳабиб Нурмагомедов вазн тоифасини ўзгартирадими? Спортчининг ўзи бунга жавоб берди

UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вазн тоифасини ўзгартириш борасидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

«Агар сиз икки марта ютқазиб, кейин ғалаба қозониб, аввал биринчи, сўнгра иккинчи совринга эга чиқиб яна ютқазсангиз ва яна шундан кейин учинчи совринни қўлга кирицангиз ҳам бундай ҳолатда буюк жангчи ҳисобланмайсиз. Узоқ вақт давомида мағлуб бўлмаслик, фикри ожизимча, жуда муҳим жиҳат. Менинг вазним жуда енгил, шу боисдан мен енгил дивизионда жанг қиламан. Вазн тоифамни ўзгартиришни эса истамайман. Ўз вазнига бор эътиборимни қаратганман», — дейди Ҳабиб.

Маълумот учун, Ҳабиб фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 7 сентябрь куни 30 ёшли спортчи UFC 242 мусобақаси доирасида Дастин Порьега қарши рингга чиқади.

скачать dle 12.0



Вернуться назад