DataLife Engine > Спорт > Бобоусмон Батуров Токио Олимпиадасига йўлланма олди

Бобоусмон Батуров Токио Олимпиадасига йўлланма олди

Иордания пойтахтида давом этаётган бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) чорак финал жангини якунлади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Хитойлик Кионг Ерсунга қарши жанг олиб борган юртдошимиз уч раунд давом этган беллашувда устунлигини намойиш қилди ва баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Энг асосийси, ушбу ғалаба Батуровга Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим қилди.

Мусобақа регламентига кўра -69 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 5 та квота ўйналмоқда. Демак, ярим финал финал йўлланмаси жиззахлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.

Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 15 тага етди. Бугун Олимпиада лицензиялари учун рингга кўтариладиган яна 4 нафар боксчимизга ҳам мана шундай ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз» - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида юртимиз шаъни учун курашишда иккита асосий номзод – Бобоусмон Батуров ва Шаҳрам Ғиёсов эди. Ёпиқ эшиклар остида ўтган ўзаро жангдан кейин мураббийлар штаби Батуровни саралаш турнирига олиб боришди ва у ўзига билдирилган ишончни оқлади.

скачать dle 12.0



Вернуться назад