Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

 Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги 12 сентябрь куни Калифорнияда (АҚШ) бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда sports.kz. 

Жанг 8 раунд форматида бўлиб ўтади.

54 ёшли америкалик ҳисобида 50 та ғалаба (44 нокаут), 6 мағлубият бор, яна иккита жанги ўтмаган. Унинг сўнгги жанги 2005 йил 11 июнда бўлиб ўтган. Унда америкалик боксчи ирландиялик Кевин Макбрайддан енгилган.

50 ёшли Жонс эса 2018 йилда спорт карьерасини якунлаган. У 66 марта ғалабага (47 нокаут) эришган ва 9 марта мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Тайсон рингга қайтиш нияти борлигини маълум қилганди.