Таниқли собиқ депутат автомобилни маст ҳолатда бошқаргани аниқланди

Таниқли собиқ депутат автомобилни маст ҳолатда бошқаргани аниқланди

Тармоқда фуқаро ва йўл-патруль хизмати инспекторлари орасида юзага келган келишмовчилик видеоси тарқалди. 

ИИББ маълумотига кўра, 26 январь куни Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишмасида  «Captiva» русумли автомобили ҳайдовчисига тўхташ ҳақида ишора берган. Аммо ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. 

Автомобиль Мирзо-Улуғбек ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасида тўхтатилган. Автомобилни бошқариб борган 36 ёшли Тошкент вилоятилик Қабул Д. инспекторга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим қила олмаган. 

Мулоқот давомида йўл-патруль хизмати ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида эканлигидан шубҳаланиб, уни экспертизага боришни таклиф қилган. Ҳайдовчи аввал бош тортиб, кейин текширувдан ўтишга рози бўлди. Натижада у спиртли ичимлик таъсирида бўлгани аниқланган. 

Қабул Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131 моддаси биринчи қисми («Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш») бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.