» » Хотин-қизлар қўмитаси кафил бўлган қиз такроран ўғирликка қўл урди

Хотин-қизлар қўмитаси кафил бўлган қиз такроран ўғирликка қўл урди

Ховос тумани Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллиги асосида 21 ёшли, турмушга чиқмаган (барча исм фамилиялар ўзгартирилган) Ш. Хамидовага содир этган ўғирлик жинояти учун суд томонидан 2019 йил 22 майда енгиллик берилган эди.

Ш. Хамидова ушбу ҳолатдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хотин-қизлар қўмитасининг ишончини оқламасдан, бир ой вақт ўтиб, яъни 2019 йил 27 июнь куни соат 20:45 атрофида яна ўғрилик жиноятини содир этди. У Ховос тумани, Фарҳод маҳалласи, Адолат кўчасида яшовчи Р. Эcанованинг уйига ғайриқонуний кириб, шкафда турган бир дона 70.000 сўмлик кумуш узуги ва уч дона 900.000 сўмлик тилла узукларини, жами 970.000 сўмлик моддий бойликларни яширин равишда талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг 2019 йил 6 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан ЖКнинг 57, 60-моддаларига асосан Ш. Хамидовага 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси Б. Мамадаминов хабар бериб ўтди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш