» » Ғаллаоролда нафақа тўғрилиб бермоқчи бўлган раис пора олаётганда қўлга тушди

Ғаллаоролда нафақа тўғрилиб бермоқчи бўлган раис пора олаётганда қўлга тушди

Судланувчи Асрорқул Бахтиёров (исми шарифи ўзгартирилган) 2018 йил фуқаро Б.Акбарованинг (исми шарифи ўзгартирилган) аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро Б.Акбаровани бир нафар вояга етмаган фарзандига 2 ёшгача нафақа пулларини тайинлаб бериш эвазига ундан 350.000 сўм пулларни пора тариқасида сўраб, ушбу пулларни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланиб, ундан махсус ишлов берилган 350.000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Судланувчи А.Бахтиёров судда, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2018 йил ҚФЙ раиси лавозимида ишлашлигини, бу лавозимда ишлаб келиш билан биргаликда қишлоқ фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш бўйича комиссияси раиси вазифасини ҳам бажаришлигини, Б.Акбарова олдига келиб, менинг моддий ёрдам пулларим нима бўлди, қайнонамга озроқ ҳаражати бор деган экансиз, 200.000 сўм олиб келдим деганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини биносига фуқаро Б.Акбарова келиб, айтилган пулни олиб келганлигини айтиб пулни шкаф устига ташлаб кетганлигини, бироз вақт ўтиб туман департамент ходимлари келишиб тадбир ўтказилаётганлигини баён қилишиб, тегишли хужжатларни расмийлаштиришганлигини, қилган айбига тўлиқ иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Суд юқоридагилардан келиб чиқиб, Бахтиёров Асрорқулни Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 1-қисми билан ЖК 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ЖК 57-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида яъни 6.028.400 (олти миллион йигирма саккиз минг тўрт юз) сўм жарима жазоси тайинлаган.

 

У.Хидирбоев - Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман суди раиси

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


1 Фикрлар

  1. Аватар
    Tracey Гости Вчера, 11:24 0

    На нашем сайте вы можете найти все про ix35club.ru

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив