» » Пахтакорда аэропорт портлаши ҳақида ёлғон маълумот берган шахс қамоққа олинди

Пахтакорда аэропорт портлаши ҳақида ёлғон маълумот берган шахс қамоққа олинди

2019 йил 31 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди айбланувчи Т.Жга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги Пахтакор туман прокурорининг илтимосномасини кўриб чиқиб уни қаноатлантирилди.

Бугун  интернет сайтларида кенг тарқалга хабар юзасидан жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди ахборот хизматининг Sangzor.uz сайтига хабар беришича жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Evro Uborka» масъулияти чекланган жамиятига ҳақиқатдан ҳам шубҳали қўнғироқ бўлган. Ушбу қўнғироқ муқаддам судланган Т.Ж. эканлиги терговдан олдинги суриштирув давомимида аниқланган. Телефонда таваккал рақам терган Т.Ж. шу куни спиртли ичимлик таъсирида бўлган ва унинг гаплари корхона операторини шошириб қўйган.

«Бу ички ишлар бўлимими? Менга аэропортдаги ички ишлар бўлимининг телефон рақами керак. Муҳим гапим бор эди. Яқинда аэропортда катта портлаш бўлади, шуни айтишим керак эди». Т.Ж. шу сўзларни айтди-да, телефон гўшагини қўйиб қўйди.

Маиший хизмат корхонаси оператори зудлик билан ички ишлар органларига бу хабарни етказади.

Шундан сўнг олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида унинг шахсига ойдинлик киритилади.

Мазкур холат юзасидан Т.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237-моддаси 2-қисмининг “а,г” бандида кўрсатилган ёлғон хабар бериш, яъни оғир ёки ўта оғир айбловнинг сунъий далилларни вужудга келтирган ҳолда, жиноят тўғрисида била туриб,  ёлғон хабар беришда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жиноятни қасддан содир этганликда айбланувчи тариқасида эътироф қилинган ва унга эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тарзидаги туман прокурорининг илтимосномаси қаноатлантирилди.

Воқеалар ривожини кузатиб боринг.

 

 

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив