» » Ғаллаоролда “кўршапалак уяси”ни сотмоқчи бўлган фирибгарга ҳукм ўқилди

Ғаллаоролда “кўршапалак уяси”ни сотмоқчи бўлган фирибгарга ҳукм ўқилди

2019 йил 26 декабрь куни, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг очиқ суд мажлиси  бўлиб ўтди. Унда Дониёр Назиржановга нисбатан такроран фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жиноятлари тафсилотлари кўриб чиқилди.

Д.Назиржанов хавфли рецидивист бўлиб, 2019 йил  23 март куни фирибгарлик йўли билан Жиззах шаҳрида жойлашган «Қипчоқ» номли чойхонада Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Оқ ота МФЙ, Х.Ўрмонова кўчасида яшовчи Умирзаков Акром Алматовичга “кўршапалак” уяси аслида бўлмасада, лекин у кўршапалак уяси борлигини оғир касалликларга даво бўлишини, кўршапалак уясини топиб беришини айтиб, ҳар хил ёлғон ваъдаларни бериб, қизиқтириб жабрланувчи А.А.Умирзаковнинг 4800 АҚШ доллари (қарийб 40 миллион сўм) миқдоридаги пулларини алдаб олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. 

Бундан ташқари, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран 2019 йил март ойининг охирларида Ғаллаорол тумани, Дўстлик МФЙ, Сувчилар кўчаси, 30-уй, 7-хонадонда яшовчи Ғозибоев Бегзод Авазмуродовичга ҳудди шу йўл билан  “кўршапалак уяси” келтириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Нуманова Элнора Икром қизига тегишли бўлган оғирлиги 6,7 грамга тенг бўлган 2.345.000 сўмлик тилло занжирини алдаб олиб, ҳозирги кунга қадар бермасдан келган.

Қайд этилганларга кўра, судланувчи Д.Назиржанов ўзининг қасддан, А.Умирзаков ва Б.Ғозибоевларнинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган деб топди.

Назиржанов Дониёр Бахтияровичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан хар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.

 

У.Хидирбоев - Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди раиси

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш