» » Тошкентда таниқли дизайнер Наримон Григорян ўлдириб кетилди

Тошкентда таниқли дизайнер Наримон Григорян ўлдириб кетилди

Дизайнер Наримон Григорян Тошкентда ўлдириб кетилди.

Бу ҳақдаги хабар 14 январь куни Facebook’даги Uzbfashion саҳифасида пайдо бўлган. «Gazeta.uz»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси ушбу хабарни тасдиқлаган. UzNews нашри воқеа 14 январга ўтар кечаси Яшнобод туманида содир бўлгани ҳақида ёзмоқда.

Наримон Григорян ўзбекистонлик таниқли дизайнер, халқаро мода намойишлари, танловлари ва фестиваллари иштирокчиси эди. У 2004—2008 йилларда Ўзбекистон рақс академиясида таҳсил олган. У Тошкентда Nariman Grigoryan бренди остидаги мода уйларига эгалик қиларди.

Қўшимча қилишларича, у ўз вақтида «Тодес» гуруҳи сафида ижод қилган, халқаро рақс танловларида Ўзбекистондан ягона ҳакам сифатида иштирок этиб келарди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш