» » Cуд раиси Арнасойда учрашув ўтказди

Cуд раиси Арнасойда учрашув ўтказди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси Эркин Ходжакулов Арнасой тумани Маданият бўлимида ўтказилган сайёр учрашувда “Гиёҳвандлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари” мавзусида сўзлади. Ушбу жиноятнинг оқибатлари, қонунда белгиланган жазо чоралари, судда кўриб чиқилган бу каби жиноятлардан мисоллар келтириб, уларга тайинланган жазолар, содир этган жиноятларнинг оқибатлари ҳақида давра суҳбати иштирокчиларига батафсил маълумот ва тушунчалар берилди.

Сайёр учрашув давомида вилоят суди ва туман суди раислари томонидан сайёр қабул ташкил этилиб, фуқароларнинг муаммолари тингланди.

 

 

   

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш