» » Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 2 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди. Улар мол ўғирликда гумон қилинган шахсни ўлдириб қўйишди

Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 2 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди. Улар мол ўғирликда гумон қилинган шахсни ўлдириб қўйишди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркакни ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани, натижада у вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Хабарларда воқелик 23 январга ўтар кечаси содир бўлгани айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ`га баёнот берди. Баёнотда тарқалган хабарлар ҳақиқат экани тасдиқланган.

Жорий йилнинг 23 январь куни соат 01:50 да Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб Чироқчи тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинган Ю.А вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23 январь куни Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 2 нафар ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
14:53
Жиззах вилоятида 200 гектарлик гольф комплекси қурилмоқда
12:49
“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими фуқаролар мурожаатларини ҳал этмоқдами?
12:29
Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарловҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди
12:11
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизматининг баёноти (Видео)
11:35
Жиззах: Депутатга овоз берганлар бугун уни топа олмаяпти
11:23
Маҳкумга нисбатан озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
11:03
Халқ қабулхонаси: Зафарободда 2 ойда 37 та мурожаат ижобий ечим топди
10:25
РШТЁИМ Жиззах филиали Шошилинч педиатрия бўлимининг аянчли ҳолати акс этган видео тарқалди
10:15
Бештасидан учтаси жиноятчи. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари ҳақида
10:09
Маъмурий назорат қоидасини бузган муқаддам судланган шахс яна озодликдан маҳрум қилинди
10:02
Cолиқчилар ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ фактуралар афзаллиги тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР