» » Долларни пайпоқлари ичига беркитиб чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганлар тўхтатилди

Долларни пайпоқлари ичига беркитиб чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганлар тўхтатилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Ч.Ф. кийимлари орасига ва пайпоқлари ичига 11 минг 750 АҚШ доллари ҳамда 170 минг қозоқ тенгесини яширганча олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, мазкур постда қўшни давлатга йўл олган яна бир фуқаро С.Ш. ҳам кийимлари орасига яширганча 7 минг 625 АҚШ долларини олиб чиқишга урингани фош бўлди.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

2000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлмаган эквивалентдаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишда эса уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив