» » Ғаллаоролда олтин кони мулкини талон-тарож қилмоқчи бўлган шахсга жазо тайинланди

Ғаллаоролда олтин кони мулкини талон-тарож қилмоқчи бўлган шахсга жазо тайинланди

2019 йил 24 май куни соат 02:15 ларда Ғаллаорол туман обеъктларни қўриқлаш бўйича 2-Алоҳида батольони ходимлари томонидан Маржонбулоқ олтин бойитиш кони ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғ.А ўзганинг оз миқдордаги мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, Маржонбулоқ олтин бойитиш конига қарашли каръер ҳудудидан таркибида қимматбаҳо металл зарралари бўлган 9 килограмм руда тошларини олиб кетаётганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузар Ғ.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан юритилган маъмурий иш Ғаллаорол туман маъмурий суди томонидан 2019 йил 20 июнь куни сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ғ.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида, яъни 202.730 сўм жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, далилий ашё сифатида олинган таркибида қимматбаҳо металл зарралари бўлган 9 килограмм руда тошлари Маржонбулоқ олтин бойитиш конига қайтарилди.

 

З.М.Нурматов Ғаллаорол туман маъмурий судининг раиси

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш