» » Арнасойда прокуратура агрессив шахслар била профилактик суҳбат ўтказди

Арнасойда прокуратура агрессив шахслар била профилактик суҳбат ўтказди

Айни пайтда аҳолининг муаммоларини жойида, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этишни таъминлашга қаратилган яхлит тизим яратилди.

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилган секторлар фаолияти давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Шу мақсадда Арнасой туман прокуратураси терговчиси Бунёд Икромов сектор ҳудудидаги агрессив хулқ-атворга эга бўлган фуқаролар билан бевосита суҳбат ўтказиб, уларнинг турмуш тарзи, мавжуд муаммоларини ўрганди. Суҳбат мобайнида уларни қийнаб келаётган масалалар аниқланиб, ҳал қилиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Бу масала туман прокурори Х.Газиев томонидан катьий назоратги олиниб, тегишлилиги бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди ва энг муҳими сектор ҳудудида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоий - иқтисодий қўллаб қувватлаш борасида ишлар бошланди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш