» » Қонунларни бузган аёл жиноий жавобгарликка тортилди

Қонунларни бузган аёл жиноий жавобгарликка тортилди

2014 йилда Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Гулобод маҳалласида яшовчи аёл Жиззах шаҳрига келиб, тўйларда раққосалик қилиш йўли билан пул топа бошлайди. 2018 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон орқали ноқонуний тарзда Туркияга чиқиб кетди ва йил охиригача фоҳишалик билан шуғулланади. Мамлакатимизга қайтгач, чегарадан ўтишга оид қонунларни бузганлиги учун жавобгарликка тортилди.

У жазодан тегишли хулоса чиқармасдан хорижда орттирган фахшга оид тажрибаси ҳамда қўшмачи танишларига таяниб, одам савдоси билан шуғулланишга киришди. Яъни, енгил йўл билан пул топиш илинжида бўлган хотин-қизларни Туркияда фоҳишалик қилиш учун ёллай бошлади.

Бу жараёнда вазиятга қараб иш тутди, ҳеч нарсадан тап тортмайдиганлар учраса, фоҳишалик учун йўллаётганини баён қилди. Ор-номусини йўқотмаганларга энагалик ёки уй хизматчиси бўлиб ишлашни таклиф қилди. Натижада Хоразм ва Бухоро вилоятларида яшовчи бир неча аёлларни чет элга жўнатди.

Аммо вилоятимиздаги фаолияти унчалик ҳам самарали кечмади. Ноқонуний хатти-ҳаракатлари вилоят ички ишлар бошқармаси одам савдосига қарши курашиш бошқармаси ходимлари эътиборига тушиб қолди.

Қисқаси, навбатдаги ўлжасини хорижга юбораётган 1993 йилда туғилган одамфуруш қўлга олинди. Хотин-қизларни фоҳишаликка ёллашга оид аудиоёзувлар, қўшмачига юборилган фотосуратлар ва ёзувли маълумотлар ҳамда интернет орқали олиб борилган суҳбатлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари аёлнинг жиноятини тасдиқлаб турибди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси, 2-қисми, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Аниқроғи, бу мазмундаги қилмиш учун 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:25
Хоразмда 33 яшар қиз 70 ёшли отасини темир билан уриб ўлдирди
15:21
Дунёдаги энг кекса ота ҳисобланган 104 ёшли отахон сигарет касрига қолди…
15:18
(18+) Ўзбек тўйидаги шармандалик: эркак ва аёлнинг беҳаё рақси (+Видео)
15:16
АҚШдаги пиво заводида отишма натижасида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
15:14
Коронавирус туфайли Умра зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик тақиқланди
14:53
Жиззах вилоятида 200 гектарлик гольф комплекси қурилмоқда
12:49
“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими фуқаролар мурожаатларини ҳал этмоқдами?
12:29
Бахмал тумани ҳокимлиги “Аросатда қолган йўл” сарловҳаси остидаги хабарга ойдинлик киритди
12:11
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизматининг баёноти (Видео)
11:35
Жиззах: Депутатга овоз берганлар бугун уни топа олмаяпти
11:23
Маҳкумга нисбатан озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
11:03
Халқ қабулхонаси: Зафарободда 2 ойда 37 та мурожаат ижобий ечим топди
10:25
РШТЁИМ Жиззах филиали Шошилинч педиатрия бўлимининг аянчли ҳолати акс этган видео тарқалди
10:15
Бештасидан учтаси жиноятчи. Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари ҳақида
10:09
Маъмурий назорат қоидасини бузган муқаддам судланган шахс яна озодликдан маҳрум қилинди
10:02
Cолиқчилар ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ фактуралар афзаллиги тушунтирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР