» » Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди

Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди

2020 йил 6 май куни соат 15.00 ларда Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах-Гагарин” темир йўли ҳудудида И.Р. мол-қўйларини боқиб юрганида, Х.И. маст ҳолатда унинг олдига келиб, ундан сигарета ёқиш учун гугурт сўрайди. И.Р. гугурти йўқлигини айтди. Х.И. унга “нега гугурт олиб юрмайсан” деб, И.Р.нинг бўйин қисмидан бўғиб олиб, ўнг қулоқ соҳасидан тишлаб, унинг қулоғини узиб олган вақтида, ундан қутилиш чорасини кўриш мақсадида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, ўзининг ёнидаги пичоқ билан Х.И.нинг чап қошини ташқи бурчаги устки юзаси пешона соҳаси, кўкрак қафасини олдинги юзаси ўнг тарафи олд-ёнбош қорин қисми, кўкрак қафасини чап тарафи ва кўкрак қафасини чап тарафи орқа юзаси кўкрак соҳаларига пичоқ уриб “Ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказганлиги натижасида Х.И. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов органи томонидан И.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб,  мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди томонидан судланувчи И.Р.нинг ҳаракатларида қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари бўлмаганлиги, унинг ҳаракатларида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдирганликда айбли деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

Ўзбек ҳалқида марҳумнинг орқасидан ёмон гап айтиш гуноҳ дейилган, лекин бу ҳолатда марҳум Х.И. спиртли ичимликдан маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз, ўзи жанжал кўтариб, оқибатда ўзининг умрига зомин бўлишга сабабчи бўлди. 

 

Ф.Пардаев - Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР