» » Судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги

Судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги

 Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан суд-хуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар том маънода юксак даражага кўтарилди. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорлар суд тизимини тубдан такомиллаштириш, фуқароларнинг суд ҳимоясига бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлашнинг янги босқичини бошлаб берди. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва очиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралда «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги 4-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур Пленум қарорида суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда хуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади, одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади, судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасида «Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади» деб кўрсатилган. Конституциянинг мазкур талабига биноан суд муҳокамасининг ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборотни олиш фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилиши ва судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга олиб келмаслиги лозим.

Оммавий ахборот воситалари муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга (босим ўтказишга) хақли эмас.

Суд муҳокамасининг ошкоралиги процесс иштирокчиси бўлмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланади.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида иш бўйича маълумотлар олиш мақсадида қатнашиши маълумот олишнинг қонуний йўли эканлигини инобатга олиб, уларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.

Иш муҳокамасини ёпиқ суд мажлисида ўтказилган ҳолларда, процесс иштирокчилари бўлмаган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залига киритилмайди. Жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида ўтказишга ЖПКнинг 19-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Қонунга кўра, очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан йўл қўйилиши, чет давлатлар оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залига улар Ўзбекистан Республикасида аккредитация қилинганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этган тақдирда киритилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Процесс иштирокчиси бўлмаган шахслар, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида қатнашишини чекловчи ёки уларга монелик қилувчи шароит яратилиши ман этилади ва бундай ҳолат процессуал қонун бузилиши деб ҳисобланади ва қонунда белгиланган жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Судлар фаолияти тўғрисидаги ахборот умумфойдаланиш учун очиқ ҳисобланади, ахборотдан фойдаланиш қонун билан чекланган ҳоллар бундан мустасно.

Фойдаланиши чеклаб қўйилган ахборотга, жумладан, давлат сирларига доир, қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга доир, шифокорлик сирига доир ва қонунга асосан фойдаланиши чекланган бошқа ахборотлар киради.

Пленум қарорида берилган тушунтиришга биноан судлар фаолиятига доир маълумотлар фойдаланувчиларга уларнинг сўровига асосан, яъни оғзаки ёки ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ҳужжат кўринишидаги мурожаатига асосан тақдим этилиши мумкин.

Жамоатчилик билан доимий алоқада бўлишни таъминлаш мақсадида судларнинг расмий вакиллари оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади.

Умуман олганда, мазкур қарор суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинаётганлигини, ишларни очиқ ва ошкора кўрилишида қонунда назарда тутилган истисно этувчи ҳолатлардан ташқари жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан эркин ҳамкорлик ўрнатишни кафолати бўлди десак, муболаға бўлмайди.

 

Сардор Низомов -  Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:50
Каниза уч маротаба турмушга чиқиб, ажрашганми? (видео)
10:46
Коронавирусга қарши вакцина учун навбатда биринчи бўлиб турган давлатлар маълум қилинди
09:46
«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди
09:45
Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...
09:44
Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди
13:11
Самолётни тўхтатган ошиқ
12:48
Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида
12:43
Кўнгиллиларда синалган рус вакцинаси коронавирусга қарши 100% иммунитет шакллантирди - ТАСС
12:40
«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди
12:38
Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?
12:35
Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​
12:31
Бу сафар Самарқанд вилояти касалланиш бўйича Тошкентни ортда қолдирди
12:29
Жанубий Кореяда минглаб вакилларига коронавирусни юқтирган диний секта етакчиси ҳибсга олинди
12:27
Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда
12:50
Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?
12:15
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР