» » ЙПХдан қочган Damas ҳайдовчиси 15 суткага қамалди

ЙПХдан қочган Damas ҳайдовчиси 15 суткага қамалди

Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб «машҳур» бўлган Damas ҳайдовчисига маъмурий жазо тайинланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қоидабузар 30 ёшли Санжар К. эканлиги аниқланган. У машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

30 июль куни Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу иш бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, Санжар К.ни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган (194, 128, 183-моддалар) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди.

У 15 сутка маъмурий қамоқ ва ЭКИҲнинг 11 баробари (2,2 миллион сўм) миқдорида жарима билан жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб «машҳур» бўлган ҳайдовчи ўз оёғи билан келиб узр сўрагани хабар қилинган эди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив