» » Ғаллаоролда сайлов кодексининг мазмун-моҳияти бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Ғаллаоролда сайлов кодексининг мазмун-моҳияти бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Ғаллаорол туман маъмурий суди раиси З.Нурматов ва фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ш.Омоновлар томонидан туман молия бўлими биносида фуқаролар билан сайёр учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда суд раислари 2019 йил 25 июнда қабул қилинган “Сайлов кодекси”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилиб, йиғилиш иштирокчиларига янги қабул қилинган Сайлов кодексининг демократик жамиятда тутган муҳим ўрни ҳақида тўлиқ тушунчалар берди.

Очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга суд раислари тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

 

  Х.Абдукаримов - Ғаллаорол туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси   

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив