» » Дўстлик туманида судлар томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Тадбиркорлар куни” деб белгиланди

Дўстлик туманида судлар томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Тадбиркорлар куни” деб белгиланди

Жиззах вилояти Дўстлик туман ҳокимлигида туман жиноят ишлари бўйича суди раиси Ф.Пардаев, маъмурий суди раиси М.Нурматов, иқтисодий суди раиси Ў.Муродов ва фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди раиси Т.Хакимовларнинг тадбиркорлар билан сайёр учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда туман жиноят суди раиси Ф.Пардаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифа ҳамда топшириқлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маълумот берди.

Таъкидландики, бугунги кунда давлат идоралари халққа, хусусан, тадбиркорга яқин кўмакчи бўлиши зарур, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш керак.

Шу муносабат билан судлар томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Тадбиркор куни” деб белгиланди. Бунда ушбу кун суд раислари томонидан тадбиркорларни қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатларни қабул қилиниши ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилиб, тегишли тушунтириш бериб бориш амалиёти жорий этилади. Тадбиркорликка оид ишларни шу куни сайёр суд мажлисида кўриш амалиёти йўлга қўйилди.  

Тадбирда банк кредит маблағлари бўйича берилган саволларга судлар раислари томонидан аниқ жавоблар берилиб, бартараф этишга доир чоралар белгилаб олинди. Бўлиб ўтган тадбирда 3 нафар тадбиркорларнинг мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг мурожаати ўрганиб чиқилиб қонуний ҳал қилиш учун назоратга олинди.

 

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив