» » Суд раислари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Суд раислари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

2019 йил 15 август куни Ғаллаорол туман маъмурий суди раиси З.Нурматов, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси Ш.Омонов, Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди раиси У.Хидирбоев ва Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси И.Умаровлар томонидан Ғаллаорол туман молия бўлими биносида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан сайёр очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда суд раислари томонидан юртимизда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ва тадбиркорлик бўйича янги қабул қилинган қонун ва қарорлар бўйича тўлиқ тушунчалар берди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга суд раислари тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

 

                Х.Абдукаримов- Ғаллаорол туман маъмурий судининг судъя ёрдамчиси  

                                       

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш