Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Шумерлар нега йўқ бўлиб кетган? Олимлар янги далилни илгари суришди

Шумерлар нега йўқ бўлиб кетган? Олимлар янги далилни илгари суришди

Cана : 25-12-2018   /   Тарих, Маданият   /   кўрилди: 171

Шумерлар нега йўқ бўлиб кетган? Олимлар янги далилни илгари суришди

Фото: begin-journey.ru

Инсониятнинг энг қадимий тамаддунларидан саналган шумерларнинг инқирозга юз тутишига қурғоқчилик сабаб бўлган — Оксфорд университети шундай хулосага келишди.

Биринчи ва ягона шумерлар давлати — Аккад империяси 4,2 минг бурун кутилмаганда инқирозга юз тутганди. Бир қатор олимлар ҳалокат сабабини марказлашган ҳукуматдан норози Месопотамия шаҳар-давлатларининг кекса зодагонларидан кўришган бўлса, яна айримлари кўчманчиларнинг босқини Аккад империяси фаолиятига нуқта қўйган деган тахминларни илгари суришаётганди. Энди эса бу сабаблар қаторига яна биттаси қўшилди — қудратли империянинг бошига етган нарса — қурғоқчилик.

«Тахминларимизга кўра, ўша пайтда жуда кучли иқлимий ҳалокат юз берган ва бу кўргулик оқибатида нафақат шумерлар, балки қадимги Миср ва Ҳиндистон маданияти ҳам йўқликка равона бўлган», — таъкидлашди олимлар.

Аккад империяси

Мутахассислар Эрон шимолидаги ғордаги сталактитларни ўрганиш жараёнида кучли қурғоқчилик ва қум бўронлари шумерларни барча сув захираларидан маҳрум қилган, деган тўхтамга келишди. Тахминан 4,26 минг йил аввал сталактитлар ўсиши секинлашган, бу ёғинлар миқдори камайганидан далолат беради. Қурғоқчилик 300 йилдан ортиқ давом этган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!