Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Амир Темур “Улуғим” деб кимни эркалаган?

Амир Темур “Улуғим” деб кимни эркалаган?

сана : 25-05-2018   /   Тарих   /   кўрилди: 135

Барчамиз "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган жўшқин даъватни ёддан биламиз.

Чунки бу даъват ҳар бир оилага тегишли. Ушбу қудратли даъват "2014 йил – Соғлом бола йили” номи билан боғлиқ. Шу боис унинг тарихига назар ташлаймиз.

Бундан роппа-роса 18 йил илгари, кириб келаётган янги йил мамлакатимизда "Соғлом авлод йили” деб эълон қилинган эди. Ўшанда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов насл – насаб соғломлигининг аҳамиятини бир ажойиб тарихий мисол билан шундай: "Мирзо Улуғбекнинг асл исми Муҳаммад эканини ҳамма ҳам билмайди. Соҳибқирон бобоси Амир Темур уни доимо "Улуғим” деб эркалагани учун Муҳаммад Улуғбекка айланиб кетган.

Кўряпсизми, Амир Темурдек буюк инсон ҳам авлодини ўзидан баланд кўрган, мендан ҳам улуғроқ бўлсин деб ният қилган. Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт, деганимда мен ҳам шу ниятни назарда тутганман.”деган эдилар.

Дарҳақиқат диёримиз ҳудуди қанча катта, ресурсларга қанчалик бой бўлмасин, инсон капитали бой бўлмаса, ўша давлат жаҳоний рақобат аъзоси бўла олмайди. Бунинг учун бу ерни "менинг Ватаним”, дегувчи, шу ернинг миллий тарбиясини олган одамлар етарли миқдорда бўлиши керак. Ана шу фидоий одамлар ҳудуднинг бирламчи ресурсларини қайта ишлаб, уларни янада рақобатбардош ресурсларга айлантира оладилар. Қайси мамлакат ёшлари рақобатбардош бўлса, ўша мамлакат ғолиб бўлади.

Шу маънода соғлом болалар – озод юрт келажаги учун тайёрланаётган фидокорлардир. Улар тарихий меросимизни, юксак маънавий қадриятларимизни асрлардан асрларга авайлаб, бағриларига босиб ўтадилар. Шунинг учун ҳам улар биздан кўра кучли, билимли, доно, ақлли ва албатта бахтли бўлишлари шарт деган ибратли сўз халқиқмиз орасида кенг тарқалган. Чунки улар туфайли мустақиллигимиз абадий бўлади.

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!