Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Тарих
  3. Абу Али ибн Сино мероси хазинаси нимада?

Абу Али ибн Сино мероси хазинаси нимада?

сана : 26-05-2018   /   Тарих   /   кўрилди: 61

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, жаҳон свилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой илмий-ижодий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилган.

Улуғ сиймолар ҳақида гап кетар экан, албатта, буюк ҳаким Абу Али ибн Сино номини тилга олмай ўтолмаймиз. Зеро, унинг асарлари бутун башарият мулкидир. ЮНЕСКО унинг номи билан Халқаро олтин медаль таъсис этгани ҳам бежиз эмас.

Бухорода туғилиб ўсган тиббиёт илмининг султони Ибн Синонинг жаҳон илм – фани, хусусан, медицина тараққиётига улкан ва беқиёс ҳисса қўшгани бутун дунёга маълум ва машхур.

Илмий тадқиқот ишларини 16 ёшида бошлаган бу улуғ зот ўз умри давомида 450 дан ортиқ асар яратган. Улар тиббиёт ва фалсафа, мантиқ, кимё, физика, астрономия, математика, мусиқа, адабиёт ва тилшунослик соҳаларига бағишланган.

Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари” асарида кейинги бир неча юз йиллар учун тиббиёт тараққиётининг асосий йўналишларини белгилаб берган. Ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган ушбу асар орқали буюк олим амалий тиббиёт ва фармакалогия соҳаларининг энг муҳим усулларига асос солган. Бу асар қарийб 500 йил давомида дунёнинг етакчи университетларида ўқиб – ўрганиб келинган.

Бундан ташқари Абу Али ибн Сино IX-X фаолият кўрсатган Маъмун академиясини ташкил этишда Абу Райҳон Берунийга катта ёрдам бергани тарихдан маълум. Мазкур академия олимнинг илмий фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Беш жилддан иборат машҳур "Тиб қонунлари” асарининг икки китобини айнан шу ерда ниҳоясига етказган.

Дарҳақиқат, Ибн Сино бутун дунё эътироф этган буюк даҳодир. Уйғониш даврининг улкан вакили Дантенинг "Илоҳий комедия” асарига чизилган суратда Ибн Сино Авиценна номи билан Гиппократ ва Галлен билан ёнма – ён бирга тасвирланган. Ўтган асрда янги кашф этилган юлдузлардан бирига фалакиётшунослар томонидан Абу Али ибн Сино номи берилгани барчаизга маълум.

"Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий алломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири” деган унвонга сазовор бўлган Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш биз келажак авлодларда ғурур ва эҳтиром туйғуларини уйғотади.

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета