Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Тарих
  3. Тарихдаги энг енгилтак малика кимлигини биласизми?

Тарихдаги энг енгилтак малика кимлигини биласизми?

сана : 03-06-2018   /   Тарих, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 625

 

Уни Эсма султон деб аташарди. Тарих зарварақларида бу аёл империянинг ўта енгилтабиат, қайсар, шафқатсиз, ҳаёсиз султони сифатида тилга олинган. Онаси усмонийларнинг навбатдаги шоҳи Абдул-Азизга канизак эди. 1781 йили Абдул-Азиз оламдан ўтгач, она уч яшар қизи Эсма билан янги шоҳ Абдулҳамид II нинг ҳарамига ўтказилди.

Ҳарамда яшаш жуда оғир эди. Ҳарам аҳли ўртасидаги ёвлашишлар, подшоҳнинг эътиборини тортиш йўлидаги кескин тафовут, кураш Эсмага катта мактаб вазифасини ўтади. Қиз ўзига ишонган, кучли ирода эгасига айланди.

15 ёшида Эсма султонни генерал Маҳмуд пошшага никоҳлаб беришди. Пошша Эсма султонга ҳашаматли Аюб саройини ҳадя қилди. Маҳмуд пошша билан Эсма султон 9 йил бирга яшади. Бироқ фарзандли бўлишмади. Сабаби бугунги кунгача ҳам топилмаган. Эсма султоннинг ўзи ҳам ўша даврларда фарзанд туғиш масаласига совуққон эди.

Маҳмуд пошша номаълум сабабларга кўра оламдан ўтгач, бевага айланган Эсма султон ўзини муҳташам саройда жуда эркин ва бахтли ҳис эта бошлади. Турмуш қуришга хоҳиши бўлмади. Аксинча, ўз саройида турли кўнгилочар лаҳзаларни ўйлаб топишга одатланди.

Эсма жазманлар сонини кўпайтирди. Айтишларича, жазманларини аёл кийими кийишга, кейин шарқона рақслар ижро этишга мажбурларкан.

Ҳа, Эсма султон жуда гўзал ва жозибали эди. Шу сабабли ҳеч бир эркак у билан тунашдан бош торта олмасди. Нима қилса ҳам барибир Эсма сари талпинишдан тийила олмасди.

Эсманинг акаси бор эди. Тўғри, унинг исми-шарифи бугунги кунгача етиб келмаган. Шуниси маълумки, ака синглиси тутаётган ишдан, зино, номуссизлик, енгилтабиатликдан руҳан азобланган. Гарчи бу ҳақда ўзига индамаса-да, жазманларни бирма-бир жазолашга ўтган. Шундан кейин жазманликка таклиф этилган эркаклар ниманидир баҳона қилиб бу шаҳардан узоқ-узоқларга қочиб кетадиган бўлишди.

Эсманинг ўзи эса жазоланмасдан қолаверган. Сабаби, амалдаги подшоҳ Махмуд II жиянини яхши кўрар, ҳар гапнинг бирида ўғил бола бўлиб туғилмаганидан афсусланар, агар ўғил бўлиб туғилса, ундан ажойиб подшоҳ чиқишини айтиб зорланарди.

Эсма султон 1848 йили оламдан ўтди. Афсуски, ўзидан зурриёд қолдирмади, ҳашаматли саройи эса узоқ йиллар хароба каби ҳувиллаганча қолиб кетди. Ҳозир шу саройда турли нуфузли йиғинлар, банкетлар, тўйлар ташкил этишади. Саройга ташриф буюрган меҳмонлар сарой ҳуснини қайта-қайта томоша қилиб тўйишмайди.

zen. yandex. ru


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета