Рус давлати нега Исломни танламаган?

Россиянинг марказий телеканларидан бири "Первый”да мамлакатда 12 июнь – "Россия куни” байрами нишонланган санада намойиш этилган "Князь Владимир - Рус давлати чўқинтирувчиси” фильмида Қадимги Рус давлати эътиқодининг айнан нима сабабдан юнон талқинидаги провославлик томон юз бургани борасида ҳикоя қилинади. Azon.uz нашри бунга эътибор қаратди.

Фильм ижодкорлари сценарийни ёзишда тарихчи Нестор қаламига мансуб манбага таянишган.
Маълум бўлишича, сиёсий иттифоқчи излаётган князь Владимир ҳузурига турли дин даватчилари ташриф буюришган.
Владимирнинг Хазар яҳудийлари вакилига жавоби қуйидагича бўлган.
"Ўзларингиз Худо томонидан рад этилиб, ер юзининг турли нуқталарига сочилиб кетган ҳолингизда халқимни нимага ҳам даъват этардингиз. Ёки бизларгаям шуни истайсизми? Сизнинг давлатингиз вайрон этилиб, пароканда бўлмишдир. Ёки бизнинг ҳисобимиздан уни тиклашни истайсизми”.
Князнинг Мусулмон элчига жавоби янада кутилмаган кўриниш олди.
"Русда ичкилик анъанаси бор – бусиз ҳаёт кечира олмаймиз”.
Тарихчилар бу сўзларни кўпинча Россиядаги ичкиликка ружу қўйишнинг ибтидоси ўлароқ талқин қилишади.
Рус одатига кўра князь дастурхонида маслакдошлар жам бўлишарди. Ҳозир ҳам аксарият ҳолларда бўлганидек, тушлик столи атрофида муҳим сиёсий қарорлар қабул қилинар ва бу давлат бошқарувининг бир қисми ўлароқ кўрилган. Ҳукмдорнинг ўз аъёнлари билан ичишдан бош тортиши, ҳукуматдан бош тортиш сифатида баҳоланган. Князь ўз аъёнларига қай даражада боғланган бўлса, улар ҳам князга шу қадар боғлиқ эди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13 06 2018 йил
0
214

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига