Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Тарих
  3. "Усмоний турклар империяси саройидаги жодугарлар"

"Усмоний турклар империяси саройидаги жодугарлар"

сана : 25-06-2018   /   Тарих   /   кўрилди: 82
Исломда ҳануз жоду, фолбинлик ва шу каби амаллар қатъиян тақиқланади.

Агар усмоний турклар мамлакатида халифлик ҳукм сурганлигини ҳисобга олсак, бу ерда шариат қонунларигина амал қилган. Лекин шунчалар кучли тақиқловларга қарамай, усмонийлар империяси саройидаги канизаклар, султонлар ё у сабаб, ё бу сабаб билан жодугар, фолбинларга чопишдан тийила олишмаган. 
Канизаклар, айниқса, ўзларига рақобатчи ва душман ҳисобланган бошқа канизакларнинг шоҳ ётоғига олиб борувчи қадамини қирқиш, олампаноҳни ўзига иситиш, уни кундошларидан совитиш ниятида фақат жодугарлар ёрдамига суянишган. Қандай йўл билан бўлмасин, шоҳ эътиборига тушиш, муҳаббатини қозониш ҳҳаракатида бўлишган. Шундай даврлар бўлганки, жодугар ва дуохон фолбинлар бемалол подшоҳ саройида яшаб, канизак ва султон хонимларга хизмат қилган.
Афсуски, усмонийлар империяси подшоҳлари бу каби амалларни шафқатсизларча жазолашган. Агар бирор канизакнинг жодугар ва дуохонларга қатнагани, ё ҳарамга чақирганидан хабар топса, подшоҳ сира ўйлаб ўтирмай, канизакни қатл этиш ҳақида фармон берган. Лекин подщоҳнинг никоҳидаги хотинларига бу жазо тааллуқли бўлмаган. Улар жоду ва шу каби бўлмағур амалларга берилгани, жодугарлар ва фолбинлар хизматидан баҳраманд бўлгани учун нари борса, огоҳлантириш олишган, ёки эски саройга сургун қилинган. Эски сарой ҳам барибир сарой-да! У ерда ҳам қувғиндаги султонга хизматкорлар, ошпазлар ва ҳоказолар ажратилган. Фақат қувғиндаги султон хоним подшоҳнинг ётоғидан бир умрга маҳрум бўлган…
Усмоний турклар саройидаги аёллар, канизаклар, султонлар жодугарларга фақат муҳаббат, кундошчилик каби муаммолар юзасидан эмас, балки ўша давр учун энг катта фожиа ҳисобланган ўлатни даф этиш мақсадларида ҳам мурожаат қилишган. Улар ажал ёқасидаги фарзандлари, яқинларининг ҳаётини қандай йўл билан бўлмасин сақлаб қолишга уринишган.
Бундан ташқари, тарихий маълумотларда айтиладики, Хуррам султоннинг ўзи ҳам жодугарликдан яхшигина хабардор бўлган. Шу усулдан Хуррам султон Сулаймоншоҳнинг муҳаббатини, унинг устидан ҳукмронликни қўлга киритиш йўлида унумли фойдаланган ва оқибатда ниятига етган экан.
Манба: Hordiq.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета