Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. ҚИРҚҚИЗ ҚАЪЛАСИ ҚИРҚ БЎЛАККА БЎЛИНИШ АРАФАСИДА

ҚИРҚҚИЗ ҚАЪЛАСИ ҚИРҚ БЎЛАККА БЎЛИНИШ АРАФАСИДА

Cана : 02-10-2018   /   Тарих, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 75

Ватанимиз тарихидан акс-садо бериб турувчи кўҳна обидаларимиз келажак учун ўзининг бебаҳолигини тараннум этиб хизмат қилади.

Техника асрининг техникалари билан ҳамнафас бўлаётган ёш авлодга маданий меросларимизни асраб-авайлаб, унинг ҳаётимизда тутган ўрнини белгилаб берувчи маълумотларни тўлиғича етказишимиз давр талабидир. Жаҳондаги барча тарихий обидаларнинг ярмидан кўпи Ватанимизда жойлашганлигининг ўзи ҳам юртимизнинг қадимдан буюк давлат бўлганлигидан далолат беради.

ЎзМТДП томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳининг асосий вазифаларидан бири ҳам жойларда моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризацияқилиш, уларни муҳофаза қилиш ва уларнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганишдир.

Термиз тумани ҳудудида жойлашган Қирққиз қаъласида олиб борган ўрганишларимизда қалъанинг жуда хароб аҳволга келиб қолганлигининг гувоҳи бўлдик. Деворларнинг емирилиб кетиши, қалъанинг ўз ҳолатини йўқолишига сабаб бўлган. Минг афсуски, бунга ҳалигача биз бефарқлигимизча қараб келмоқдамиз. Гўёки қалъанинг қирқ бўлакка бўлинишини томоша қилаётган томошабинга ўхшаймиз.

Қирққиз қалъаси нима мақсадда қурилганлиги(қалъа,сарой,хонақоҳ,карвонсарой) ҳақида маълумот йўқ. Ўрта асрлардаТермизшаҳринингташқарисидажойлашганлиги қалъа шаҳар ташқарисидагиқўргонвазифасини ўтаганлигини кўрсатади. Хўш, қаълада кимлар яшаган? Тарихда муҳрланиб қоладиган даражада жамиятда ўрнига эга бўлганлар кимлар? Нега Қирққиз қаъласи деб номланган?

Араблар Ўрта Осиёга бостириб келганларидан сўнг кўпгина халқ қўзолонлари бўлиб ўтади. Самарқандда Рофеъ Ибн Лайс бошчилигидаги 809-йилги қўзголонни бостиришда берган ёрдами учун Бағдод халифаси томонидан йирик ер эгаси Абдуллоҳ Сомонхудатнинг неваралари (Асад Ибн Абдуллоҳнинг ўгиллари)га Моварауннаҳрнинг энг муҳим вилоятларини идора қилиш ҳуқуқи берилган. Улар Амударёнинг ўнг соҳилидаги Чағанруд (Сурхондарё)дан Талитоғора бош сув иншооти орқали Кушон Термизи (Қоратепа) томон йўналтирилган каналнинг бошланиш қисмидаги серунум ерларни қўлга киритишга муяссар бўлади. Асад Сомон томонидан бу ерда боғлар барпо этилади, қароргоҳ қурилади. "Қирққиз” қаъласи ҳам шу даврда қурилади. Бу шаҳарга Асад асос солганлиги учун "Шаҳри Сомон” деб аталган. Буни эски Термизнинг маҳаллий тилида "Сомони – хона” – Сомонийларнинг уй Саройи деб аталган. Токи ХХ асргача бу ер Шаҳри Сомон деб атаб келинган. Чингизхон келтирган талафотдан сўнг Шаҳри Сомон қад кўтармади. Ундан "Қирққиз” қаъласи вайроналари қолди, холос. Қирққиз қалъаси ўрта аср Термизи деворидан ташқарида, унинг шимоли – шарқида, ХIХ асргача Шаҳри Сомон деган жойда ИХ асрда қурилган. Сарой тўридаги бу қадимий йирик, қўрғон катта мулк эгасининг қароргоҳи бўлган. Шаҳри Сомонда душман ҳужумини қайтарган Гулойим исмли қиз ва қирқта дугонаси шу ерда яшаган. Ривоят қилинишича, Қирққизнинг диний ва дунёвий билимларни чуқур эгаллаган, авлиё устози бўлиб, шогирдларига парда ортидан вазифа бериб юборар экан. Қирққиз қалъа ичида яшар, у ерга фақат улардан бошқа ҳеч ким кирмас экан. Чунки улар бокира қизлар бўлиб, иболи, ҳаёли, илмли, ўзларини Оллоҳ учун бахшида этган, тариқат йўлига кирган қизлар экан. Бир куни Шаҳри Сомонга душман бостириб келибди. Улар шунчалик кўп эканки, одамнинг ақли шошар экан. Шунда қирқта қиз эркакча кийиниб, қўлига қурол олиб душмангақарши урушга чиқибди. Буни ҳеч кимга сездирмабди. Улар душманни енгиб қалъага қайтибди. Лекин душман бир эркак кишини қалъага киритишга муваффақ бўлибди. Аммо қирқта қизлардан бири буни сезиб қолибди ва бундан барча қизларни огоҳлантирибди. Шу заҳоти буни эшитган қизлар Оллоҳнинг мўъжизаси билан кўздан ғойиб бўлишибди. Душман уларга зарар еткиза олмабди.

Юқорида келтирилган ривоятдан кўриниб турибдики, бизнинг аждодларимиз доимо ўзларининг ор-номусини, ибо – ҳаёсини, Ватанини кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келган. Уларнинг ватанпарварлигини, миллий ғурур, инсонийлик, ўз Ватани учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эканликларини бугунги ёшларга ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. Партия ташкилотларимиз томонидан аждодларимиз томонидан барпо этилган маданий мерос объектларимизни ўрганишдан асосий мақсад ҳам улар тарихини тиклаш, буюк тарих билан авлодларимизни фахрланиш туйғуси билан тарбиялашдан иборатдир.

Баҳодир Ҳудайқулов

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!