Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Тепаликлар қатидаги тарих?

Тепаликлар қатидаги тарих?

Cана : 03-10-2018   /   Тарих, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 53

Инсониятнинг тарихий тараққиёти ва маънавий юксалиши, энг аввало, ҳар бир халқнинг ўзлигини англаши, шунингдек, аждодлар қолдирган моддий ва маънавий меросни эъзозлаши ҳамда уни бойитиши билан боғлиқ ҳолда кечиши айни тарихий ҳақиқатдир.

Ушбу вазифалар ижросини бажариш мақсадида ЎзМТДП вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган ишчи гуруҳаъзолари вилоятдаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқинвентаризация қилиш, уларни муҳофазақилиш ва ва уларнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Сурхон воҳаси ниҳоятда қадим тарихга эга бўлган, айни дамда юксак даражадаги моддий ва маънавий манбаларга макон бўлган минтақа бўлиб, жаҳон тарихчи олимлари томонидан мукаммал ўрганилиб борилмоқда. Чунки Марказий Осиёда илк инсониятнинг пайдо бўлганлигини асословчи моддий маданият манбалари айнан бизнинг вилоятимиздан топилиши муҳим аҳамиятга эгадир, дейди, вилоят Кенгаши раиси БаҳодирҲудайқулов. Бугунги кунда вилоятда жами 507 та кадастр рўйхатидан ўтган маданий мерос объектлари бўлса, уларнинг 399 таси археологик ёдгорликлар, 30 таси архитектура, 40 таси монументал санъат ёдгорликлари ва 38 таси диққатга сазовар жойлардир, Айнан шу масалада вилоятда ўтказилган йиғилиш давомида қилинадиган ишларимиз юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, айни вақтгача ишчи гуруҳи томонидан жами 161 та объектлар ўрганиб чиқилди. Уларнинг расмлари ва маълумотлари шакллантирилди. Бизнинг вазифамиз мана шундай буюк тарихимизни келажак авлодга етказишда ўз ҳиссамизниқўшишдир.

Халқимиз дунё халқлари орасида фахр қиладиган даражада бой моддий ва маънавий маданият яратган юксак тамаддун соҳиби саналади. Шунингдек воҳадаҳам фахр қилишга арзигулик, минг йиллик тарихни ўзида мужассам этган Бақтрия, Тоҳаристон, "Чағониён” каби жарангдор номлар билан номланган илк шаҳарсозлик, илк давлатчилик пойдеворлари бунёд этилган. Ушбу маълумотларни Тешиктош, Зараутсой, Сополлитепа, Жарқўтон, Қизилча, Кучуктепа, Холчаён, Фаёзтепа ва Далварзинтепа каби ёдгорликларда олиб борилган археологик қазиш ишлари давомида маълум бўлган. Ҳозирда бутун воҳа бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Олим Жабборов – Жарқўрғон туман Кенгаши раиси

Туманимизда жами 23 та маданий мерос объектлари борлигини аниқланган. Туманда ташкил этилган ишчи гуруҳи билан бирга аввало улар жойлашган ҳудудларга аниқлик киритиб олинди. Биздаги кўпгина объектлар тепаликлардан иборат бўлсада, аммо ўша ҳудудларда камчиликлар борлигини ҳам яна ва яна кузатишингиз мумкин. Афсуски, айрим тепаликлар аҳоли яшайдиган ҳовли ичида қолиб кетган. Айримларининг атрофига эса тўсиқлар ўрнатилмаганлиги сабабли маҳаллий аҳоли тепаликлар атрофига молхоналар қуриб, ҳаттоки ўзлаштириш даражасигача бориб етган. Ваҳолангки, тепаликларни бориб кузатар экансиз, у ерда кулолчилик бўлакларини, турли маиший ишларда ишлатиладиган рўзғор анжомларининг бўлакларига ҳам кўзимиз тушди. Маҳаллий аҳолидан тепаликлар тарихи ҳақида қизиқиш билан берган саволларимиз жавобсиз қолди.Ҳеч ким аниқ маълумотлар билмаслиги ва фақат тахминлар борлигини аниқладик холос. Тумандаги "Порлоқ юлдуз” маҳалласи ҳудудида жойлашган "Арпапоя” тепалигида бўлганимизда ҳам юқорида айтган ҳолатларга дуч келдик. Кушон даврига оид бўлган ушбу ёдгорлик қанча тарихни ўзида мужассам этганлиги ҳалигача бизга қоронғи. Илк ва ўрта асарларда қисман таъмирланган бўлиб, ҳозирги кунда деворлар ҳам емирилиб кетган. Баҳор ойларида ушбу тепаликда маҳаллий аҳоли ўтлоқсифатида фойдаланар экан. Ҳатто ундан топилган катта хумнинг бўлаги объект атрофида жойлашган хонадонда ҳозирга қадар сақланиб келмоқда. Ўйлаб қоламан бу тепаликлар қатида қанча тарих мужассам экан? Ҳар биримиз, ҳудудимизда жойлашган шундай ёдгорликлар тарихига бефарқ, лоқайд бўлаверсак, аждодларимиз яшаган тарихнинг бир бўлаги йўқолишига сабаб бўлмасмиканмиз?!!

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎЗМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!