Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Оҳангарондан ноёб археологик ёдгорликлар топилди

Оҳангарондан ноёб археологик ёдгорликлар топилди

Cана : 12-10-2018   /   Тарих, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 106
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан милодий дастлабки асрга оид ноёб археологик ёдгорликлар – тегирмон тоши, катта хум ва бир неча кўза топилди.
photo5330173728983722344.jpg
Маълумотларга кўра, туманнинг Қорахитой қишлоғида намунали турар жойлар барпо этиш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари жараёнида қурувчилар томонидан кўплаб ана шундай тарихий буюмлар топилган. Бу ҳақда хабар топган Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг моддий-маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи қишлоққа келди.
photo5330173728983722350.jpg
Партия вилоят кенгашидан маълум қилишича, ишчи гуруҳда бўлган археолог Сервер Аширов бошчилигида барча гуруҳ аъзолари зудлик билан қазиш ишларига киришган. Натижада бўйи 120, диаметри 232 сантиметр бўлган катта хумдон, бир нечта кичик кўза ва тегирмон тоши топилган.
photo5330173728983722337.jpg
– Тегирмон тошлари милодий биринчи асрда ихтиро қилиниб, хўжаликда қўлланила бошлаган, – дейди археолог С.Аширов. – Сопол хум ва кўзаларнинг қора ангор (сирлаш) қилиниши ҳам шу даврга бориб тақалади. Шундан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкинки, ушбу тегирмон тоши, хум ва кўзалар қарийб икки минг йиллик тарихга эга. 
Қадимда донни турли кемирувчилардан асраш мақсадида фойдаланилган катта хум, дон янчишда қўлланилган тегирмон тоши ва бошқа топилма буюмлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Яҳё Ғуломов номидаги археологик тадқиқотлар институтига топширилади.
Авазбек Худойқулов, ЎзА​​
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!