Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Олимлар инсоният тарихидаги "энг ёмон йил"ни аниқлади

Олимлар инсоният тарихидаги "энг ёмон йил"ни аниқлади

Cана : 19-11-2018   /   Тарих   /   кўрилди: 84

Британиялик ва америкалик олимлар гуруҳи қайси йил инсоният ҳаёти учун энг оғир бўлганини аниқлади. Маълум бўлишича, милоднинг 536 йили инсоният тарихидаги энг ёмон йил бўлган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Айнан ўша йилда 100 йиллик иқтисодий пасайиш бошланган ва у инсониятни оғир аҳволга олиб келган. Ўша вақтда Византияда Буюк Юстиниан бошқарувининг 10-йили бўлган ва ҳеч қандай ноодатий ҳодиса кузатилмаган. Бироқ ҳалокатнинг сабаби табиат аномалиялари билан боғлиқ бўлган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Қуёшни жумбоқли чанг тумани ёпиб қўйган ва бу ҳароратнинг пасайишига олиб келган. Ўз навбатида ҳосилсизлик, қурғоқчилик ва ёзда қор ёғиши кузатилган. Бунинг оқибатида даҳшатли очлик юзага келган.

Тадқиқотлар жараёнида аниқ бўлишича, айнан шу йилда катта вулқонли ҳодисалар бошланган, улар эса кул ва музлашларни юзага келтирган. Иккинчи отилиш 540 йилда юз берган ва вазиятни янада ёмонлаштирган. 541 йилда эса Юстиниан ўлати бошланган ва инсониятга оммавий қирон келтирган.

Иқтисодиётни тиклаш учун одамларга тахминан 100 йил керак бўлган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!