Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Энг арзон «Galaxy M» смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/с аккумуляторга эга бўлади

Энг арзон «Galaxy M» смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/с аккумуляторга эга бўлади

Cана : 03-01-2019   /   Технология   /   кўрилди: 290

Фото: The Hans India

«Samsung» компанияси янги туркумда ҳамёнбоп смартфонлар тайёрламоқда. Уларнинг ичида энг арзони Galaxy M10 (SM-M105) моделидир, деб хабар берди «Терабайт».

Ушбу қурилма ҳақидаги янги тафсилотлар АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида акс этди. Унга кўра, «Galaxy M10» смартфони корпусининг узунлиги 155,7, эни эса – 75,8 миллиметрни ташкил этади. Экранининг ўлчами диагоналига 153,2 миллиметр эканлиги қайд этилган, бу эса 6,02 дюймга тенг.

Гаджетнинг аккумулятори 3400 мА/соатлик ток сиғимига эга EB-BA750ABN батареяси эканлиги кўрсатилган. Айтиш керакки, «Galaxy A8s» моделида ҳам айни шундай «қувват тоши» қўлланган.

«Galaxy M10» арзон смартфони Exynos 7870 процессорига, 3 ГБ тезкор ва 16-32 ГБ ички хотирага эга эканлигини ҳам FCC фош этган. Шунингдек, бу девайсда Wi-Fi ва Bluetooth 4.2 адаптерлари мавжуд бўлиб, у «Android 8.1 Oreo» операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

Ҳамёнбоп модел бўлганлиги учун унда қўшалоқ камера бўлмаслиги табиий. Унинг асосий камераси 13, олд камераси эса 5 мегапикселлик датчикка эга. Бармоқ изи сканери одатдагидек – орқа панелнинг ўртасида жойлашиши кутилмоқда, бироқ бу сенсорнинг «Galaxy M10» моделида мавжудлиги ҳали расман тасдиқланммаган.

Миш-мишларга қараганда, Galaxy M10 смартфони «Samsung»нинг Ҳиндистондаги заводида тайёрланади. Мазкур қурилманинг расмий савдоси ҳам асосан Ҳиндистон ва унга қўшни мамлакатларга тўғри келади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!