Тошкентда "103" машинаси ва Nexia-3 тўқнашиши натижасида 1 киши ўлди

Тошкентда "103" машинаси ва Nexia-3 тўқнашиши натижасида 1 киши ўлди

Тошкентда "103" машинаси ва Nexia-3 тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 4 август куни соат 13:00 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада 42 ёшли Б.Ш. бошқарувидаги Nexia 47 ёшли А.Р. бошқарувидаги Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашиб кетган.

Натижада, Ford ағдарилиб кетиб, ундаги йўловчи шифохонада вафот этди.

ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.