Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Самарқандда инновацион светофор ўрнатилди – уни пиёдалар бошқаради!

Самарқандда инновацион светофор ўрнатилди – уни пиёдалар бошқаради!

Cана : 14-03-2019   /   Технология   /   кўрилди: 179

Пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида замонавий светофор ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

Ушбу инновацион светофор Ибн Сино кўчасида (аэропорт йўли, ТАТУ Самарқанд филиали биноси олдида) жойлашган, дейилади хабарда.

– Мазкур йўлдан транспорт воситалари кўп ҳаракатланади, шу билан бирга талаба ва ўқувчилар ҳам ўқишга бориб-келиш учун шу йўлдан ўтиб-қайтади, – дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Хуршид Сафаров.

– Шу сабабли бошқарма ташаббуси билан бу ерда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди. Жорий йилда шаҳарнинг бошқа ҳаракат тиғиз йўлларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган, – дейди масъул ходим.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!