Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Motorola Razr смартфонининг хусусиятлари маълум қилинди (фото)

Motorola Razr смартфонининг хусусиятлари маълум қилинди (фото)

Cана : 14-03-2019   /   Технология, Фото   /   кўрилди: 127
Motorola компанияси анча вақтдан бери буклама-смартфон ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилганди. Аниқланишича, Motorola’нинг янги буклама-смартфони бошқа букланувчан смартфонлардан фарқ қилади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Тафсифларга кўра, у эски буклама-смартфонни эслатади. Фақат клавиатурали пастки қисми ўрнида вертикал букланувчи яхлит катта экран бўлади.
Нашрининг ёзишича, янги смартфон дизайни аввалгисидан тубдан фарқ қилади.
Янги Razr смартфони 2142×876 пикселли 6,2 дюймли дисплейга эга бўлади. Смартфон корпусида яна бир кичик дисплей жойлашиб, унда смартфон ёпиқ турганда билдиришномалар ва қўнғироқлар кўринади.

Motorola Razr уч хил рангда чиқарилиши кутилмоқда: оқ, қора ва тилла.
Ушбу смартфон Snapdragon 710 процессорида ишлайди ва у тўрт ёки саккиз гигабайт оператив хотирага эга бўлади. Доимий хотира эса моделидан келиб чиққан ҳолда 64 ёки 128 гигабайтли бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Motorola Razr буклама-смартфонининг нархи 1500 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!