Геологлар: фойдали қазилмалар захираси асрларга етади

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи табиий минерал ресурслар (мис, рух в.б.) тобора сони ўсаётган аҳоли ва саноат эҳтиёжини қоплашга етишини исботлашга уринди. Бу ҳақда Geochemical Perspectives журнали ёзмоқда.

Тадқиқотчилар фойдали қазилма захиралари чекланганлиги, агар қазиб олиш суръати пасайтирилмаса яқин ўн йил ичида соб бўлишини башорат қилиб келади. Аммо юқоридаги изланиш муаллифлари аҳоли эҳтиёжи ўсган тақдирда ҳам фойдали қазилмалар захираси яна асрларга етади, деб хулоса қилди. Муаллифлар фойдали қазилмалар билан боғлиқ муаммолар юзага келишини инкор этмайди, бироқ улар захиралар тугаши эмас, иқтисодий, экологик ёки ижтимоий муаммолар юз бериши эҳтимолини илгари суради.

Олимлар фойдали қазилмаларнинг разведка қилинган ва иқтисодий жиҳатдан баҳоланган қисми билан ер қобиғида ётган қисмини чалкаштирмасликни сўрайди. Ҳисобга олинган захиралар ҳали ер қобиғида ўрганилмай ётган захираларнинг кичик қисминигина ташкил этади, дейди олимлар. Конларни разведка қилиш ва баҳолаш учун маблағ зарур. Геологик компаниялар то қидиришга сармоя киритмагунча ер остида ўрганилмаган конлар очилишини кутиб ётади.

Шундай қилиб, ўрганилган захиралар 20-40 йилга етади. Бунга сифати паст рудалар ва ҳали ўрганилмаган улкан кон захиралари кирмайди. Кўп ҳолларда 300 метр чуқурликкача бўлган конлар разведка қилинади, аслида эса замонавий технологиялар ёрдамида 2-3 минг метр чуқурликни ҳам ўрганиш мумкин.

Манба: Sof.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29-04-2017, 17:56
0
1017

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига