Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Hyper chariot транспорт тармоғи 6500 км/соат тезликни таъминлайди

Hyper chariot транспорт тармоғи 6500 км/соат тезликни таъминлайди

Cана : 25-06-2017   /   Технология   /   кўрилди: 530

Илон Маскнинг ғоясидан фойдаланиб, ўзининг шахсий вакуум тизимини яратмоқчи бўлган янги компаниялар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпаймоқда. Лекин Hyper Chariot деб аталаётган янги старап жаҳондаги энг тезкор йўловчи ва юк ташиш транспорти бўлишини ваъда қилиб, янада амбицияли режалар қурмоқда. Чунки муҳандислар томонидан яратилиши мўлжалланаётган «гипераравалар» энг тез ҳаракатланувчи ва энг экологик тоза транспорт бўлиши тайин.

Магнитли рельслар тизимига эга, бетондан ясалувчи ваккумли тунеллар йўловчиларни бекатлар бўйлаб ташиш имконини беради, бу ҳолда одамларнинг ўзлари йўналишларни танлай олишлари мумкин. Ҳар бир капсула ўз бағрига 6 кишини сиғдиради ва 6500 км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

Ҳаракатланиш учун энергия қуёш батареялари ёрдамида ишлаб чиқарилади, бироқ ундан ташқари ишлаб чиқарувчилар тормозланиш энергиясидан ҳам фойдаланишни мўлжаллашмоқда. Капсулалар рельс устида учиши учун муҳандислар ниҳоясига етказилган ва тўлдирилган магнитли левитация усулидан фойдаланишмоқчи.

Йўлкира ҳақи ҳам ҳозирдан аниқ: Эдинбургдан Лондонга қадар чипта нархи 1 миллион сўм атрофида бўлади. Буларнинг барчаси қанчалик ажойиб эшитилмасин, барчаси ҳозирча лойиҳа босқичида турибди. Hyper Chariot’дагилар тез орада инвесторлар излаб топиб, уларнинг батафсил чизма ва макетлар билан яқиндан таништиришмоқчи.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!