Марказларда байрамона кайфият ҳукмрон

Марказларда байрамона кайфият ҳукмрон

Бугун эрталабдан Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган аёлларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, байрам совғалари улашилди. Зеро, баҳор аёлларнинг энг севган фасли. Чунки баҳор гўзаллиги аёл чеҳрасида намоён бўлгани ҳолда, нозик ҳилқат вакилларининг кайфияти эса баҳорий об-ҳавони эслатади.

-Охирги марта қачон гул совға қилишганини эслолмайман. Шунданми, жуда хурсанд бўлдим, хатто кўзларимга ёш келди, - дейди Сирдарё туман Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган Бибисора опа. – Байрам арафасида бу ерга келганимдан хурсандман. Ҳам ишим битди, ҳам совға беришганига кайфиятим кўтарилди.

Худди шундай кўтаринки кайфиятни Сардоба, Гулистон, Сайхунобод туман Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган аёллар чеҳрасида ҳам учратдик. Қуйидаги суратларга эса бизнингча, изоҳнинг ҳожати йўқ.

Қандай яхши! Вилоятимизнинг олис қишлоқларида  истиқомат қилаётган оддий уй бекаси бўлган аёлдан тортиб йирик корхоналарни бошқараётган раҳбар аёлларгача, фарзандини қалб қўри билан тарбиялаб, Ватан камоли учун хизматга йўллаётган оналар-у мамлакат қонунларини яратишда иштирок этаётган депутат аёлларгача, барча-барчасининг қалбида эл-юрт учун фидойилик туйғуси, оила ва фарзандлар камоли мужассам. Аёлларга алоҳида эъзоз кўрсатилаётган марказларимизда байрамона кайфият давом этмоқда.

ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси