ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР – БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ГАРОВИ

Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах Давлат педагогика институтининг тадбирлар залида партиянинг "Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида "Рақобатбардош илмий изланиш ва изланмалар” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров очиб берар экан, Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари, истеъдод ва салоҳиятини намоён этишда юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

- Бугунги тезкор ривожланиш даврида инновацион ғоя ва лойиҳалар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш, сарф-ҳаражатларни камайтириш, техник жараёнларни автоматлаштириш, экологик тоза технологияларни жорий этишга хизмат қилмоқда, - дейди Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, Жиззах давлат педагогика институти ректори А.Холбеков.

Шундан сўнг Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Шерзод Жабборов сўзга чиқиб, кейинги йилларда инновацион ёндашув асосида таълим тизимининг индивидуал компонентларини ривожлантириш бўйича турли илмий-тадқиқотлар олиб бориш, ўқув жараёнларини инновацион бошқариш, инновацион фаолият учун ўқитувчилар тайёрлаш зарурати туғилаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда ўзининг иннавацион лойиҳалари билан иштирок этган Жиззах давлат педагогика институти қошидаги Сайилжой академик лицейи талабаси Элёр Суннатов давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари илм-фан фаолиятини ривожлантириш, инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни рағбатлантириш, илмий ҳодимлар меҳнатини қўллаб-қувватлашда янги истиқболларни очиб берганини мамнуният билан таъкидлади.

Бу каби тадбирлар иннавацион маданиятни шакллантириш, олимлар, саноатчилар тадбиркорлар ва ёшларнинг инновацион технологик ривожланиш борасидаги ишларни фаоллаштириш, мамлакатимиз илм-фан ютуқларини кенг намойиш этиш, тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлади.

Достон ЗОКИРОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига