Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Инсон миясида “Wi-Fi” топилди

Инсон миясида “Wi-Fi” топилди

Cана : 09-01-2018   /   Технология, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 367

Шеффилд университети олимларининг таъкидлашича, инсон миясида инсон ҳис-туйғуларининг симсиз "сканери” ишлайди. Бу "сканер” Wi-Fi симсиз алоқа каби ишлайди.

Олимларнинг фикрича, бош миядаги "тўлқинли жараёнлар” атроф-муҳит ва одамларнинг ижтимоий фаоллиги ва хатти-ҳаракатларини ўрганиб, инсон ҳақида тасаввурни шакллантиради. Инсон мияси ичидаги "тўлқинлар” фаоллиги мос келганда улар нафақат "бир тўлқинда мулоқот қилиш”га қодир бўладилар, балки гуруҳ бўлиб маълум мусиқий ёки диний йиғилишларга ташриф буришлари мумкин. 

Мисол учун, мия алоқасининг бу тури турли ўйинлар иштирокчиларига ёрдам беради: бош мия фаоллиги уларга рақиб ҳаракатларини тезда таҳлил қилиб, ўйин жараёни билан боғлиқ маълум ҳаракатларни бажаришга буйруқлар беради. 

Олимларнинг таъкидлашича, гуруҳий мия фаоллиги айниқса қизиқдир: айнан шу жиҳат сабабли "қизиқишлар бўйича гуруҳлар” – мия фаоллиги бир-бирига яқин одамларни бирлаштирувчи ижодий уюшмалар, клублар ва бошқа кўплаб ижтимоий тузилмалар вужудга келади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!