Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Жиззахда Полимерлар кимёси физикаси институтининг йиғилиши ўтказилди

Жиззахда Полимерлар кимёси физикаси институтининг йиғилиши ўтказилди

Cана : 13-02-2018   /   Технология, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 344

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 мартда бўлиб ўтган йиғилиши баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси физикаси институти «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ва тизимидаги корхоналарга бириктирилган эди.

Институт раҳбарияти иш режасидан келиб чиқиб, "Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзуидаги мулоқотларни босқичма-босқич ташкил этаяпти. "Жиззах пластмасса" акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган тадбирда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, академикСайёра Рашидова, "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти инновация бошқармаси бошлиғи А.Дадахўжаев, техника фанлари докторлари А.Отахонова, Н.Ашурова ва бошқаларнинг маърузалари тингланиб, атрофлича муҳокама этилди. Таъкидланганидек, "Жиззах пластмасса" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегияси Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 22 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан белгиланган вазифаларга ҳамоҳангдир.

 

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!