Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. “Beeline”га ишонч йўқолмоқда...

“Beeline”га ишонч йўқолмоқда...

Cана : 19-03-2018   /   Технология, Муносабат   /   кўрилди: 359

 

«BEELINE» компанияси раҳбариятига!

«Beeline» юртимиздаги йирик алоқа операторларидан бири. Мен ҳам компаниянинг мижозиман. Бундан бир неча ой аввал компаниянинг «Бир ой» тарифига уландим.

Реклама қилинганидек, тарифда имкониятлар кенг. 7,99 $ эвазига бир ой мобайнида 750 мб интернет пакети, 500 та СМС, 100 дақиқа бошқа алоқа операторларига чиқиш, 1000 дақиқадан ортиқ ички тармоқда гаплашиш мумкин, қолаверса, Россия давлатига алоқага чиқиш учун бепул 10 дақиқа берилади.

Тарифга уланган даврим мобайнида бир ой 7,99 $ маблағни тўламадим. Табиийки, ҳеч қандай имтиёзга ҳам эга бўлмадим. Кейинги ойда эса ҳисобимни шунча маблағ билан тўлдирдим. Бироқ, ҳисобимни текширсам, ҳеч қандай маблағ йўқ. Шундан сўнг компанияга қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. 7,99 $ аввалги ой учун ушлаб қолинганини айтишди. Орада тушунмовчилик келиб чиқди. Нега энди тарифдан фойдаланмаган вақтим учун пул тўлашим керак?

Тўғри, қўнғироқбозлик ва оворагарчиликдан сўнг компания тўлаган маблағимни қайтариб берди. Демак, мен ҳақ эканман.

Қизиқ, талашиб-тортишмасам компания пулимни индамай олиб қолаверармиди? Мижозлардан ноўрин ушлаб қолинган маблағ учун компания ходимларидан бирортаси жавобгарликка тортилмайдими?

Жамшид Эргашев,
Фарғона вилояти, Данғара тумани Эшонбобо қишлоғи

Манба: "Ишонч” газета
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!