Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Клавиатурада тез матн териш сири топилди

Клавиатурада тез матн териш сири топилди

Cана : 07-04-2018   /   Технология   /   кўрилди: 416

 

Финляндиянинг Аолто университети олимлари матнни қандай қилиб тўғри ва тез  териш мумкин, деган саволга жавоб топишди. Бу борадаги тадқиқот натижалари  Sciency Daily журналида чоп этилди, деб ёзади Lenta.ru.
 

Синов дунёнинг 200 мамлакатида махсус веб-сайтда рўйхатдан ўтган 169 минг киши иштирокида ўтказилди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, матнни тез терадиганлар нисбатан кам хато қилишади. Аксинча, секин терадиганлар ҳарф қидириш ва хатоларни тузатишга кўпроқ вақт сарфлайдилар. 

Тез теришнинг яна бир хусусияти бир вақтнинг ўзида бир нечта тугмачаларни босишдир. Тез матн терувчилар кейинги белгини ҳам деярли бир вақтда боса олади. 

Ўртача матн терувчилар минутига 52 та сўз терган. Олимларнинг айтишича, бу жуда кам. Негаки, ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ёзув машинкасида шунча вақтда 60-90 та сўзни тера олганлар, тажрибали машинкачилар эса, 120 тагача сўзни тера олишган. 

Тадқиқот натижалари асосида олимлар бир неча тавсия ишлаб чиқишди. Булар, имкон қадар бехато ёзиш, чунки уни тузатиш кўп вақт олади; керакли тугмаларни олдиндан босиш; осон бўлиши учун клавиатурага қарамасдан матн теришни ўрганиш. Олимлар, шунингдек, зарур кўникмани йўқотмаслик учун матн териш билан тез-тез шуғулланиб туришни маслаҳат беришди. 
 

Умида Қурбонова, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!